UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

17 янв 19:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Муҳаммад Алининг туғилган куни. Афсона ижросидаги энг ажойиб 10 та ғалаба (+ВИДЕО)

Теглар :  Муҳаммад Али
Бугун бокс афсонаси Муҳаммад Алининг таваллуд куни.

Муҳаммад Али - жаҳон бокси афсонаси

Мухаммад Али - асл исми  Ка́ссиус Марсе́ллус Клей. 1942 йилнинг 17 январида Америка Қўшма Штатларида туғилган. Жаҳон боксида ёрқин из қолдирган. 

1960 йили ўтказилган 17 Олимпия ўйинларида чемпион бўлган, оғир вазнда мутлақ чемпионликни қўлга киритган. Олти маротаба йил боксчиси унвонини қўлга киритган. 

Кассиус Марселлус Клей Кентукки штатида рассом оиласида туғилган. Унинг болалиги ўтган Луисвиллда 50-йилларда ирқий камситиш авжига чиққанди. Бу эса 10 ёшли Кассиуснинг рухий холатига, инсон сифатида шаклланишига катта таъсир ўтказган. 

Бу ҳақида Муҳаммад Али эслайди: "Мен ойнага қараганимда ўзимдан фахрланардим. Қора танли кичик болакайлар учун намуна бўла оладиган инсон йўқ эди. Биз каби кўринадиган хеч қандай қаҳрамонмиз бўлмаган. Хатто Исус ҳам суратларда оқ рангда эди. Кейин эса суратлардаги фаришталар ҳам оқ рангда эканлигига эътибор берганман. Бир кун хатто онамдан сўраганман: Биз ўлганимизда нима бўлади? Биз жаннатга туша оламизми?

Клей бокс билан 12 ёшидан бошлаб шуғуллана бошлади. Бунга унинг қизил велосипедини ўғирлаб кетишгани сабаб бўлган. У ишлаб топган пулларига велосипед сотиб олганди. У бепул музқаймоқ тарқатилаётган ярмаркага борганида, велосипедини ўғирлаб кетишганини кўриб қолади. Шунда у жуда ҳафа бўлади ва оқ танли полициячи Жо Мартинга  вазиятни тушунтиради. Ўғрини дўппослашини айтади. Мартин эса унга: дўппослашдан олдин, буни ўрганиш лозимлиги ҳақида тушунтиради. У Кассиусни ёш боксчиларни шуғуллантирадиган спортзалга таклиф этади. Уларнинг кўпчилиги ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақаларда қатнашишарди. 

Аввалига Клей машғулотларга бормади. Кейин эса Мартинни "Бўлажак чемпионлар" телевизион шоусида кўриб қолади. Шундан сўнг у ҳам шуғулланса дўстлари ТВ орқали кўришлари ҳақида ўйлайди ва келаси куни акаси билан бирга залга боради. Аввалига машғулотлар қийин кечарди. Клей мунтазам равишда бошқа болалар билан келишмовчиликка борар ва бутун зал бўйлаб ўзини энг зўр сифатида эълон қиларди, жаҳон чемпиони бўлишини айтиб бақирарди. Шу сабаб, Мартин қаҳрамонимизни бир муддат залдан четлаштирди. Мураббийлар унда етарли потенциални кўра олмагандилар. Фақатгина ёш боксчига джеб зарбасини тўғри бера олишни ўргатган мураббий Фред Стоунердан ташқари.

У 2016 йилнинг 3 июнида вафот этган.

Эътиборингизга Муҳаммад Алининг фаолиятидаги энг ажойиб 10 та жангни ҳавола қиламиз. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг