UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0 08:34Рейтингнинг Топ-3`талигидаги жангчи UFC`дан ҳайдалди 0 08:03Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 07:32Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0

13 ноя 11:22
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Нодирбек Абдусатторов "Tata Steel Chess India"даги иштирокини бошлайди

Бугун Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess India" турнири старт олади.

Ўз тарихида олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этади. Турнир 9 тур рапид (25+10) ва 18 тур блиц (3+2) йўналишида ўтказилиб, унда биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун баҳс олиб боради. 

Рапид ва блиц йўналишлари учун алоҳида ғолиб аниқланадиган "Tata Steel Chess India" турнирида Магнус Карлсен ҳам иштирок этади. Нодирбек ва Магнусдан ташқари хитойлик Вей Йи, германиялик Винсент Кеймер, АҚШ вакили Уэсли Со, россиялик Данил Дубов, ҳиндистонликлар Видит Гужрати, Аржун Эргаиси, Рамешбабу Праггнанандҳа, Ниҳал Сарин ва Сунилдат Нараянан мусобақада ўз маҳоратларини намойиш этишади. 

Бугун Нодирбек Абдусатторов турнирдаги иштирокини FIDE байроғи остида қатнашадиган россиялик Данил Дубовга қарши учрашув билан бошлайди. Бугуннинг ўзида Винсент Кеймер (2-тур) ва Рамешбабу Прагнанандҳа (3-тур)га қарши учрашувлар ҳам Нодирбекни кутмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг