UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Алекс Перейранинг Оқ уйдаги жанги учун гонорари маълум бўлди 0 12:19Бугун Ўзбекистон крикет терма жамоаси Challenger Cup мусобақасидаги иштирокини бошлайди 0 11:26Аргентина ва Месси ЖЧ-2026 да ҳали ҳеч ким енга олмаган "лаънат"га дуч келади 0 10:53Almaty Juniors Asian Cup 2026. Ёшларимиз биринчи кун беллашувларида 9 та медаль қўлга киритишди, 4 таси олтин! 0 10:24ИНТЕРВЬЮ. Чиройли қизлар боксчи бўлгач, хунук бўлиб қоладими? — Азиза Зокирова билан суҳбат 0 09:44UzChess Cup III. Қойил! Мадаминов Мамедьяровни, Воҳидов Непомняшийни мағлуб этди. Шамсиддин якка пешқадам! 0 09:09ЖЧ-2026. Корея Республикаси камбэк эвазига Чехиядан устун келди 0 08:39Царукяннинг собиқ рақиби Флоридада ҳибсга олинди 0 08:08Топурия Хабиб билан жанг ҳақида: "Бу инсонни тинч қўйинг!" 0 19:01Ўзбекистон иштирокида ўтадиган хоккей бўйича 2027 йилги Жаҳон чемпионати қачон ва қайси давлатда бўлиши айтилди 0 18:13Жаско Коач Хотамбек Бойназаровга аслида нима бўлганини айтди 0 17:28Игамбердиев Машарипов атрофидаги баҳс ҳақида: "Грижа" ЖЧга бир ҳафта қолганида пайдо бўлиб қолмайди" 0 16:56Касимеро – Аҳмадалиев жанги Муроджон учун қанчалик аҳамиятга эга? Эҳтимолий тўқнашув таҳлили 0 16:18Дана Уайт: "Ҳатто чақмоқ ҳам UFC Freedom 250 турнирини тўхтата олмайди" 0 15:48Енгил атлетикачимиз Финляндиядаги турнирда совриндор бўлди 0

12 июн 12:19
Янгиликлар

Бошқалар

Бугун Ўзбекистон крикет терма жамоаси Challenger Cup мусобақасидаги иштирокини бошлайди

Шу кунларда Сингапурда крикет бўйича 2027 йилги Осиё чемпионатига саралаш ўйинлари — Challenger Cup мусобақаси бўлиб ўтади.

Бош мураббий Муртоза Чуғтой бошчилигидаги Ўзбекистон крикет миллий терма жамоаси йўлланмани қўлга киритиш мақсадида Сингапурга етиб борди. Ўттиздан ортиқ терма жамоалар иштирокидаги саралаш ўйинларига 10 июндан старт берилган бўлиб, Ўзбекистон терма жамоаси D гуруҳидан жой олган ва илк расмий ўйинини бугун, 12 июнь куни Камбоджа терма жамоасига қарши ўтказади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган ушбу спорт турини яқин беш йилда  кенг оммалаштириш борасидаги тинимсиз саъй-ҳаракатлар бугун ижобий натижасини кўрсатгани боис, крикет бўйича миллий терма жамоамиз илк бор халқаро расмий ўйинларида иштирокини бошлади. 

Шундай экан терма жамоамизга халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, Ватанимиз байроғини баланд ҳилпирашига, мадҳиямиз баралла янграшида омад ва зафарлар тилаймиз. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг