UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0

17 фев 11:14
Янгиликлар

Футбол

Бугун Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубоги саралашидаги рақиблари номини билиб олади

Бугун, 24 февраль куни Осиё Кубоги-2023 саралаш баҳсларининг финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раундига чиқа олмагани боис, вакилларимиз энди Осиё Кубоги йўлланмаси учун саралаш ўйинларида иштирок этишади. 

Осиё Кубоги саралаш баҳсларининг финал босқичи аслида шу йилнинг 29 мартига қадар ўтказиб бўлиниши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли ОФК ўйинларни 8-14 июнь оралиғида ўтказишни маъқул кўрди. 

Саралаш учрашувлари марказлашган тартибда 6та мамлакатда ўтказилади. Мусобақа регламентига кўра, 24 терма жамоа тўрттадан 6 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир жамоа ҳар бир рақибига қарши биттадан ўйин ўтказади. Саралаш босқичи якунларига кўра, олтита гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган 6 терма жамоа ва энг яхши 5та иккинчи ўрин эгаси келаси йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритади. 


Саватчалар

Терма жамоалар 24 февраль кунги ФИФА рейтингига кўра, саватчаларга бўлиб чиқилади. Шуни айтиш лозим, саралаш ўйинларига мезбон давлатлар алоҳида мезбон саватчадан жой олган. 

Мезбон саватча: Ўзбекистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Қувайт, Малайзия, Мўғулистон. 

1-саватча: Баҳрайн, Иордания, Фаластин. 

2-саватча: Таиланд, Тожикистон, Филиппин, Туркманистон, Гонконг. 

3-саватча: Афғонистон, Яман, Мьянма, Мальдив, Индонезия. 

4-саватча: Сингапур, Непал, Камбоджа, Бангладеш, Шри Ланка. 

Изоҳ: Мезбон мамлакатлар мезбон саватчага жойлаштирилгани билан қуръа жараёнида рейтингдаги ўрнидан келиб чиқиб бошқа саватчага тушиб қолиши мумкин. 


Олтита мамлакатда ўйинлар шу йилнинг 8-14 июнь оралиғида бўлиб ўтади. 

1-тур. 8 июнь

2-тур. 11 июнь

3-тур. 14 июнь

Шуниси аниқки, Ўзбекистон гуруҳида Қирғизистон, Ҳиндистон, Қувайт, Малайзия ва Мўғулистон бўлмайди. Кимлар рақиб бўлишини эса қуръадан сўнг билиб оламиз. Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 12:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг