09 май 11:00
Янгиликлар
Бугун “Қарши Челленжери”да икки теннисчимиз кортга чиқади
Соврин жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада дунёнинг кўзга кўринган теннисчилари иштирок этишяпти. Украиналик Сергей Стаховский турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилади.
Асосий тўрда теннисчиларимиздан Санжар Файзиев, Темур Исмоилов, Фаррух Дўстов ҳамда Жўрабек Каримов имтиёзли йўлланма асосида иштирок этишяпти.
Улардан кеча Исмоилов ва Файзиев ўзаро учрашувда муносабатларига ойдинлик киритиб олишди. Унда тажрибали Файзиев ғалаба қозонганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Айни дақиқаларда яна икки теннисчимиз илк давра учрашувида ўз имкониятларини синовдан ўтказишади. Жўрабек чехиялик Марек Яловиц, Фаррух эса ҳиндистонлик Нараянасвамига қарши кортга чиқади.
Фикрлар