UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

04 сен 11:08
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Самарқандда 855 000 доллар мукофот пулига эга Grand Swiss 2025 турнири старт олади

Кеча нуфузли мусобақа олдидан матбуот анжумани ҳамда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

“Grand Swiss 2025” мусобақаси швейцарча тизимда 11 турдан иборат бўлади ва 15 сентябрга қадар давом этади. Унда жаҳон шахмат рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келаётган кучли гроссмейстерлар, шунингдек FIDE президенти тавсияси билан таклиф этилган шахматчилар ва халқаро мусобақалар ғолиблари қатнашади.

Мазкур мусобақанинг асосий мақсади — дунё рейтингининг ТОП-100 талигига кирган кучли шахматчилар орасидан тўрт нафар талабгорни (2 эркак ва 2 аёл шахматчи) жаҳон шахмат тожига бўладиган “Талабгорлар турнири”га саралаб олишдан иборат.

Самарқандда бўлиб ўтадиган турнирда 160 нафарга яқин етакчи шахматчи иштирок этади. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 855 000 АҚШ долларини ташкил этади. 

Қуръа натижасига кўра, бугун соат 15:00да бошланадиган 1-тур учрашувида Нодирбек Абдусатторов (2748) оқ доналарда cербиялик Велимир Ивич (2630)га қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров (2722) арманистонлик Арам Ҳакобян (2625) билан ҳисоб-китоб қилади. Ўзига хос ўзбек дербисида Ортиқ Ниғматов ва Шамсиддин Воҳидов ўзаро тўқнаш келишади. WOMENS, яъни аёллар гуруҳида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳиндистонлик жиддий рақиб Рамешбабу Вайшалига қарши дона суради.   


FIDE “Grand Swiss 2025” — 1-раунд жуфтликлари (Ўзбекистон вакиллари) OPEN:

Нодирбек Абдусатторов — Велимир Ивич (Сербия)

Жавоҳир Синдаров — Арам Ҳакобян (Арманистон)

Нодирбек Якуббоев — Мишра Абҳиманю (АҚШ)

Муҳиддин Мадаминов — Даниил Юффа (Испания)

Жаҳонгир Воҳидов — Николас Теодороу (Греция)

Абдималик Абдисалимов — Максим Родштейн (Исроил)

Ортиқ Ниғматов — Шамсиддин Воҳидов 

Муҳаммадзоҳид Суяров — Фредерик Сван (Германия)


Аёллар (WOMENS):

Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон)

Гулдона Каримова — Сонг Юксин (Хитой)

Афруза Ҳамдамова — Мария Манко (Швейцария)

Умида Омонова — Оливия Киолбаса (Польша)

Мадинабону Халилова — Антоанета Стефанова (Болгария)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг