UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03Яна бир ЖЧ-2026 плей-офф иштирокчиси мураббийи билан хайрлашди 0 09:38Ян Блахович нокаутга учраганидан кейинги ҳолатини кўрсатди (ФОТО) 0 09:12Маҳмуд Мурадов UFC'да жанг қилиши керак бўлган рақибига "вызов" ташлади 0 08:40UFC 331 турнирининг асосий жанги маълум — манба 0 08:03Жаҳон чемпиони "Барселона"да қолиши учун клуб нима қилиш кераклигини айтди 0 19:02Ислам Махачев фаолиятини давом эттиришга нима туртки бераётганини айтди 0 18:28Шахмат. Ўзбекистон дунё рейтингида яна бир поғона юқорилади 0 17:45WBO рейтинги янгиланди: 5 нафар боксчимиз ТОП-15'да қайд этилди, энг яхши ўрин Исроил Мадримовда 0 17:12Бразилиядаги ўйин вақтида 15 ёшли футболчи отиб ўлдирилди 0 16:30“Усман Топурияни тўрт раунд ичида тўхтатади” - менежер 0 15:48"Ислам учун бу узоқ тун бўлиши мумкин" - эксперт Махачев - Гарри жанги ҳақида гапирди 0 15:12Тожикистонлик спортчи Бенеил Дариушни жангга чорлади 0 14:30ФИФА атрофида машмаша: Инфантино 30 миллион долларлик маошни кўзлаган 0 13:56Махачев: "Мени мағлуб этиш мумкин, аммо…" 0 13:28Гулруҳбегим Тохиржонова "Granada Chess Open 2026" турнири ғолибига айланди 0

18 май 14:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Шаҳобиддин Зоиров ва Хуршид Тожибоев Данияда рингга кўтарилади, тарозидан ўтиш маросимидан ФОТО

Аввалроқ хабар бериб ўтганимиздек, бугун Даниянинг Орхус шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Унда Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ва бошқа бир боксчимиз Хуршид Тожибоев рингга кўтарилади. 

Шаҳобиддин грузиялик Мишико Шубитидзега қарши жанг қилади. Маълумот учун, Шубитидзе шу кунгача проф боксда 28 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг 12 тасида ғалаба қозонган (5 та нокаут). 13 маротаба мағлубиятга учраган (11 та нокаут). 3 маротаба дуранг қайд этган. Шаҳобиддин эса шу йилнинг 5 апрель куни БААда проф рингдаги дебютини нишонлаган ва унда индонезиялик Антони Холтни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди. 


Хуршидга эса  грузиялик Иракли Шариашвили рақиблик қилади. Ёдингизда бўлса, Тожибоев проф рингдаги илк жангини шу йилнинг 23 март куни Польшада мезбон боксчи Кристоф Роговскига қарши ўтказиб, учинчи раундда нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Иракли Шариашвили эса шу кунгача проф боксда 8 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. 2 маротаба мағлуб бўлган (1 та нокаут). Яна 1 марта эса дурангга эришган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 май 16:00:32
Dilshot Solihov
Nuriddin 77 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hurshid vesini kòtarivoganmi tahminan 63 62 da turibdi tarozi.Shahobiddini raqibi 13 maģlubiyat 11 nokoutga tushibdi demak raqibi nokoutchi ekanda ha mayli boshlanishiga bòladi omad
Xurshid 59 kg da ringa chiqadi .
   
18 май 15:57:06
Nuriddin 77
Hurshid vesini kòtarivoganmi tahminan 63 62 da turibdi tarozi.Shahobiddini raqibi 13 maģlubiyat 11 nokoutga tushibdi demak raqibi nokoutchi ekanda ha mayli boshlanishiga bòladi omad
   
18 май 15:43:50
Bek
Гап йўқ. Мазкур боксчилар бугунги кунда ўзбек бокс мактабининг техник жихатдан энг кучли вакилларидан ҳисобланади. Хуршидни жангларини томоша қилиб шунчаки завқланиш мумкин.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг