UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

22 сен 08:49
Янгиликлар

Шахмат

Бугун шахмат Олимпиадасининг сўнгги турида Франция ва Туркияга қарши баҳс олиб борамиз

Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўз якунига етади.

Афсуски, амалдаги Олимпиада чемпиони бўлиб келган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бу ваколатни кеча Ҳиндистонга топширди. Биз қўпол хатолар эвазига Хитойга аламли тарзда 1,5:2,5 ҳисобида ютқаздик. Ҳиндистон эса бундан фойдаланган ҳолда АҚШни мағлубиятга учратди ва очколарини 19 тага етказиб олди. Бу билан улар муддатидан аввал Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпионига айланишди. Ҳозирча Ҳиндистондан очко тортиб олган ягона жамоа айнан биз бўлиб турибмиз.  

Cўнгги тур олдидан Ўзбекистонда бронза медали учун назарий имконият бор, аммо жуда ҳам кам. Бугун йигитлар Франция терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Французлар ҳам биз сингари 15 очкога эгалар. Тўртинчи ўриндаги АҚШ ҳисобида ҳам 15 очко бор. Ўзбекистон қўшимча кўрсаткичларга кўра 5-поғонадан жой олган. Хитой 17 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олган бўлса, Словения 16 очко билан кучли учликка якун ясаган.   

Бугун ўтказиладиган 11-турда Ҳиндистон Словенияга қарши баҳс олиб боради. Ҳиндлардан бу учрашувда ғалаба кутамиз. Асосий рақибларимиз АҚШ ва Хитой ўзаро баҳс олиб боришади. Бу учрашув дуранг натижа билан якунлангани биз учун фойдали. Ўзбекистон эса ўз ўрнида Францияни мағлуб эта олса, Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг бронза медалларини қўлга киритади. 

11-турнинг қизиқарли учрашувлари:

Словения - Ҳиндистон

Испания - Венгрия 

Хитой - АҚШ 

ЎЗБЕКИСТОН - Франция

Сербия - Украина

Арманистон - Эрон

Болгария - Германия


Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча Англияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 14 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 18-ўринга кўтарилиб олди. Ўнинчи ўринни эгаллаб турган Хитойда ҳам 14 очко бор. Қизларимиз 6 ғалаба, 2 та дуранг ва 2 мағлубият қайд этишган. Бу Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Бутунжаҳон шахмат Олимпиадалари тарихидаги энг яхши натижаси бўлди. Бугун қизларимиз ўзлари сингари 14 очкога эга Туркия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. 

Турнир жадвалида 17 тадан очко эга Ҳиндистон ва Қозоғистон терма жамоалари қўшҳокимлик қилишяпти. Кучли тўртликдан жой олган АҚШ ва Польша терма жамоалари ҳисобида 16 тадан очко бор. Испания, Арманистон, Грузия, Венгрия ва Озарбайжон терма жамоалари 15 очкодан жамғаришган. Кеча 10-турда Қозоғистон Грузия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳиндистон эса бундан унумли фойдаланиб, Хитойни 2,5:1,5 ҳисобида таслим этди. Бугун сўнгги 11-турда Қозоғистон АҚШга, Ҳиндистон Озарбайжонга қарши дона суради.     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг