UZ

Сўнгги янгиликлар

11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0

23 апр 17:31
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Синдаров ва Абдусатторов Киберспорт бўйича Жаҳон кубогидаги иштирокини бошлайди

23-26 апрель кунлари мукофот жамғармаси 250 000 АҚШ долларидан иборат дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Оpеn 2026 мусобақаси бўлиб ўтади.

Турнир киберспорт бўйича 2026 йилги Жаҳон кубоги (Esports World Cup) учун саралаш вазифасини бажаради. Мусобақада дунёнинг кучли шахматчилари кейинги босқичларга йўлланма ва йирик мукофот жамғармаси учун кураш олиб боради.

Турнир формати: Баҳслар 10+0 рапид форматида ўтказилади. Иштирокчилар 16 кишилик double elimination (икки имкониятли) тизимда ўйнайди — яъни, иккита мағлубиятга учраган иштирокчи чемпионлик учун курашни тарк этади.

Шунингдек, энг яхши уч нафар шахматчи Esports World Cup 2026 мусобақасига йўлланма олади. Бугун 1/8 финалда Нодирбек Абдусатторов АҚШ вакили Самуэль Севианга, Жавоҳир Синдаров FIDE байроғи остида ўйнайдиган россиялик Даниил Дубовга қарши баҳс олиб боради. 


1/8 финал босқичига йўлланма олган шахматчилар:

Магнус Карлсен (Норвегия)

Ян-Криштофф Дуда (Польша)

Максим Вашье-Лаграв (Франция)

Денис Лазовик (FIDE)

Самуэль Севиан (АҚШ)

Жавоҳир Синдаров (ЎЗБЕКИСТОН)

Аржун Эригаиси (Ҳиндистон)

Винсент Кеймер (Германия)

Нодирбек Абдусатторов (ЎЗБЕКИСТОН)

Ян Непомняший (FIDE)

Пранеш (Ҳиндистон)

Ю Янг Йи (Хитой)

Даниил Дубов (FIDE)

Сина Моваҳед (Эрон)

Ниҳал Сарин (Ҳиндистон)

Шант Саргсян (Арманистон) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг