UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Артур Бетербиев қизиқарли янгиликлар ваъда қилди 0 10:01"Бу йигитларни қўллаб-қувватлаш керак". Пейж UFC’даги паст гонорарлар бўйича танқидга қўшилди 0 09:30Месси ва Суареснинг узатмалари "Интер Майами"га "Нью-Йорк Сити"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:59Жалолов рингга чиқадиган оқшомда 121 та мағлубияти бор боксчи жанг қилади 0 08:28Алекс Перейра Пауло Коста нима учун Магомед Анкалаевни мағлуб этишини тушунтирди 0 07:57"Янга қарши иккинчи жангнинг бошидаёқ ғалаба қозона олмаслигимни тушуниб етдим" - Двалишвили 0 07:26ЕЧЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда ПСЖ "Манчестер Сити"ни таслим этди + ВИДЕО 0 19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:30Мареска "Ман Сити" иши ҳақида ўз фикрини билдирди 0 16:42Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек — Сиро Чойнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 16:162027 йилги Бриллиант Лигаси тақвими эълон қилинди 0 15:39Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0

17 янв 10:54
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Tata Steel Chess бошланади. Синдаров амалдаги жаҳон чемпионига, Абдусатторов 14 ёшли гроссмейстерга қарши дона суради

Бугун Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess мусобақасига старт берилади.

Турнирнинг кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида дунёнинг етакчи 14 нафар гроссмейстери, улар қаторида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳсларга киришади. 

Бугун ўтказиладиган 1-турдаёқ амалдаги Жаҳон кубоги соҳиби Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуга қарши оқ доналарда ўйнайди. Нодирбек Абдусатторов эса қора доналарда дунёнинг энг ёш тўртинчи гроссмейстери, туркиялик 14 ёшли Ягиз Каан Эрдогмушга қарши қора доналарда ҳаракат қилади. 

Ўзига хос ўзбек дербиси мусобақанинг 9-турига тўғри келмоқда. Жавоҳир унда оқ доналарда Нодирбекка қарши баҳс олиб боради. Tata Steel Chess турнирининг амалдаги чемпиони ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа ҳисобланади. Прагг сингари 8,5 очко жамғарган Гукеш кумуш, Нодирбек Абдусатторов 8 очко билан бронза медалини қўлга киритган эди. Синдаров ўтган йилги мусобақада иштирок этмаганди.     


Tata Steel Chess 2026. 1-тур жуфтликлари:

Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон) — Маттиас Блюбаум (Германия)

Ханс Ниеманн (АҚШ) — Владимир Федосеев (Словения)

Винсент Кеймер (Германия) — Аниш Гири (Нидерландия)

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон)

Йорден ван Форест (Нидерландия) — Тай Даи Ван Нгуэн (Чехия)

Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) — Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон)

Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) — Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг