UZ

Сўнгги янгиликлар

16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0 14:04Мэтт Браун: "UFC Махачевга зарба бермоқчи" 0 13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0

07 дек 11:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун тунда йил жанги: Руис бу реваншга рози эмас эди, лекин... (таҳлил)

Бугун тунда Саудия Арабистонида бутун дунё орзиқиб кутган реванш жанги бўлиб ўтади.

Дўмбоқ Руис собиқ чемпион Энтони Жошуага қарши рингга кўтарилади. Реванш 2019 йилнинг энг муҳим баҳси. Бу жанг ҳатто араб шайхларини ҳам қизиқтириб қўйди, улар бу тўқнашувга юз миллион доллар таклиф қилишди. Шунингдек, улар жуда қисқа фурсатда замонавий арена бунёд этишди.

Руис реваншга рози эмасди, лекин уни 13 миллион доллар кўндирди, Жошуа эса рақибидан етти баравар кўпроқ гонорар олади.

1 июнь куни Нью-Йоркда дўмбоқ ва кичик Энди Руис ўша вақтдаги супероғир вазн юлдузи Энтони Жошуга қарши рингга кўтарилди. Бу жанг Энтони учун АҚШдаги дебюти эди. Руис у учун осон ўлжа эди. Лекин мексикалик уни еттинчи раундда нокаут қилиб, йил сенсациясига сабаб бўлганди. Энди Хирн тезлик билан реванш талаб қилди, лекин бунга осонликча эришмади. Руис биринчи жанги учун ўзи учун рекорд (5 миллион доллар)га эга чиққанди. Руис реваншга рози бўлгиси келмади, аммо уни катта миқдордаги пуллар рози қилди. Руис реванш учун 13 миллион долларга эга бўлади. Шу сабабли ҳам Энди таваккалга қўл уришга мажбур бўлди. Жошуа эса бу жангдан 85 миллион доллар ишлаб олади, Жошуадан фақатгина Флойд Мейвезер кўпроқ пул ишлаб олган.

Нега жанг Саудия Арабистонида бўлиб ўтмоқда?

Тўқнашув дастлаб АҚШда ёки Буюк Британияда ўтказилиши лозим эди. Лекин Саудия бойларига бу жанг жуда қизиқ туюлди. Шу сабабли улар бу жангга юз миллион доллар тикишларини маълум қилишди. Фақатгина битта шарт билан: жанг Арабистони ярим оролида бўлиши шарт! Шу тариқа, Эдди Хирн жангни Саудия Арабистонида ўтказишга рози бўлди. Шунингдек, шайхлар битта бокс кечаси учун алоҳида арена ҳам қуришди.

Жошуанинг психологик ҳолати яхши эмас, у ҳар бир танқидга фикр билдирмоқда. Унинг мағлубияти фаолиятига якун ясаши мумкин.

Жошуанинг биринчи жангдаги мағлубиятидан сўнг аҳволи жуда ёмон эканлиги маълум қилинди. Буни ҳаттоки Жошуанинг ўзи ҳам таъкидлади. Жошуа Руиснинг имкониятларига паст баҳо бериши, уни фаолиятидаги дастлабки мағлубиятини тақдим этганди. Жошуанинг бу даражадаги депрессияга тушиб қолишига сабаблардан бири - унинг дастлабки мағлубияти кичкинагина Руисдан қабул қилгани бўлди. Иккинчи мағлубият эса унинг фаолиятига нуқта қўйиши мумкин.

Жошуа жангга хотиржам чиқиши лозим. Руис эса имконияти чегараланган боксчи

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Жошуа жангда фаворит. Биринчидан, Энтонининг бўйи ҳамда қўллари рақибиникидан анча узун. Иккинчидан, у "класс" бобида Руисдан шунчаки кучли.

Бу ҳатто Руиснинг вакилларига ҳам маълум.

“Бизнинг А ва Б режаларимиз бор. Ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлишимиз керак. Жошуа жуда кучли боксчи. У биринчи жанг шунчаки сенсация бўлганини исботлашга ҳаракат қилади”, - деди Руиснинг мураббийи.

Руис биринчи жангда бўлганидек, тезкор ва кучли зарбалар бера олса, у яна ғалаба қозониши мумкин. Жанг тўлиқ давом этмаслиги тахмин қилинмоқда. Сабаби ҳар икки боксчининг зарбалари даҳшатли. Бугун Руис тарих яратишда давом этиши мумкин. Ёки аксинча - Жошуа 1 июнь воқеалари шунчаки тасодиф эканлигини исботлайди. Буларнинг барчаси бугун тунда бўлиб ўтадиган супер тўқнашувда маълум бўлади.

Сиз ушбу жангдан нималар кутмоқдасиз? Фикрларингиз биз учун қизиқ. 

Энтони Жошуа - Энди Руис. Жангни қандай қилиб томоша қилиш мумкин?

Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
07 дек 23:09:41
Ilxom Abdullajonov
Korganman govdasi bogani bn bilagida kuch bomidi ruis tugma baquvat shunaqa odamlar bor trenirovka qimasayam 1 ta zarb bilan chozip tawidi ruisi bilagida jowuadan kpp kuchi bor lekin baribir jowuaga muhlislik qilaman yana bita narsa ozim jowuaga ohwagan qomati arnold wvarsnegr bolar bn kuch sinawkanman orenburskda yiqitganman gap govdadamas
   
07 дек 12:04:28
Shahrior Bavarist
Xaqiqatda intriga juda yuqori
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг