UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0

24 окт 12:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар

Теглар :  UFC
Бугун БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўзбекистонлик аралаш жанг ихлосмандлари кутган рақамланган UFC 333 турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифасида ўтказилади ва унда австралиялик амалдаги чемпион Александр Волкановски россиялик даъвогар Мовсар Евлоевга қарши октагонга кўтарилади.

Турнирнинг co-main event жанги ҳам чемпионлик мақомида бўлади. Ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Пётр Ян ушбу камарнинг собиқ соҳиби Мераб Двалишвилидан ўз камарини ҳимоя қилади. Бу трилогия жанги бўлиб, ҳисоб ҳозирча 1:1 кўринишида бўлиб турибди. 2023 йилнинг март ойида Двалишвили, 2025 йилнинг декабрида эса Ян реваншда ғалаба қозонган эди.

Биз учун аҳамиятлиси, турнирнинг аҳамияти жиҳатидан учинчи муҳим жангида ҳамюртимиз Рамазон Темиров англиялик Лонэ Каванага қарши октагонга чиқади. Шунингдек, турнир кардидан Александр Волков - Ризван Куниев жанги ҳам ўрин олган бўлиб, россиялик оғир вазнлилар ўртасидаги ушбу тўқнашув кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. 

Оқшомнинг прелим кардидан Азамат Мурзаканов, Никита Крилов, Абусупьян Магомедов, Абдул-Рахман Яҳёев, Нурулло Алиев, Асаф Чопуров, Абубакар Вагаев иштирокидаги жанглар жой олган. 


UFC 333 турнирининг тўлиқ карди:

Ярим енгил вазн: Александр Волкановски (чемпион) – Мовсар Евлоев (№ 1)

Ўта енгил вазн: Пётр Ян (чемпион) – Мераб Двалишвили (№ 1)

Энг енгил вазн: Лонэ Кавана (№ 6) – Рамазан Темиров (№ 10)

Оғир вазн: Александр Волков (№ 2) – Ризван Куниев (№ 7)

Ярим енгил вазн: Аарон Пико (№ 11) – Лосен Кейта

Ярим оғир вазн: Азамат Мурзаканов (№ 7) – Доминик Рейес (№ 8)

Ярим оғир вазн: Никита Крилов (№ 15) – Абдул-Рахман Яҳёев

Ўрта вазн: Абусупьян Магомедов (№ 12) – Кэмерон Роустон

Енгил вазн тоифаси: Грант Доусон – Нурулло Алиев

Ўта енгил вазн: Колби Тикнесс – Асаф Чопуров

Ўрта вазн: Абубакар Вагаев – Жейкоб Малкун

Ярим енгил вазн: Болажи Оки – Даниэль Сантос

Енгил вазн: Коди Стил – Ноа Гюньон

Аёллар минимал вазн: Ясмин Лусиндо – Николь Кальяри


Турнир 24 октябрь куни бизнинг вақт билан соат 17:00 да бошланади. Асосий кард жангларининг старти 22:00 га мўлжалланган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг