02 мар 09:38
Янгиликлар
Хоккей
Бугун ёш хоккейчиларимиз Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлайди
Гонгконгда хоккей бўйича U-18 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатининг III A дивизиони беллашувлари бошланади.
Мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам илк бор иштирок этади.
Вакилларимиз бугун илк тур доирасида мезбон Гонгконгга қарши музга чиқади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.
Маълумот учун, Ўзбекистонга гуруҳ доирасида Гонгконгдан ташқари Янги Зеландия, Туркия, Болгария ҳамда Исроил терма жамоалари рақиблик қилади.

Ҳавола :
Манба : uz_hockey
Фикрлар