UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0

16 окт 18:21
Янгиликлар

Футбол

Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди

Теглар :  Бундеслига
Германия чемпионатининг 2026/27 йилги мавсуми дастлабки беш турида жамоалар жами 172 та гол уришди.

Бу Бундеслиганинг ушбу оралиқдаги янги рекорди ҳисобланади.

Бундеслига расмий сайти статистикасига кўра, бунгача бўлган энг юқори кўрсаткич 170 та голни ташкил этган ва у 1984/85 йилги мавсумдан бери сақланиб келаётганди. Жорий мавсумнинг 45 та учрашувида жамоалар ҳар бир ўйинда ўртача 3,82 тадан тўп киритишган.

Биргина бешинчи турнинг ўзида 35 та гол қайд этилди. "Лейпциг" "Айнтрахт"ни 6:0 ҳисобида тор-мор этган бўлса, "Байер" "Майнц" устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Айнан шу тур якунланганидан кейин 42 йил олдин ўрнатилган кўрсаткич янгиланди.

12 октябрь эрталабки ҳолатга кўра, Германия чемпионати Европанинг кучли бешлик лигалари орасида ўртача сермаҳсуллик бўйича етакчилик қилаётгаyди. Испания Ла Лигасида бу вақтга келиб жамоалар ҳар бир баҳсда ўртача 3,04 тадан гол ураётганди (таққослаш учун Испания чемпионатининг 69 та ўйини ҳисобга олинган).

Бундеслиганинг энг сермаҳсул жамоаси 16 та гол билан "Бавария" бўлиб турибди. "Лейпциг" ҳисобида 15 та, "Байер" ва "Фрайбург"да эса 14 тадан гол мавжуд. Леверкузенликлар ҳужумчиси Патрик Шик бешта ўйинда бешта гол уриб, тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда. Майкл Олисе, Кристофер Нкунку ва Никлас Фюллькруг ҳисобида эса тўрттадан гол бор.

Бундеслигада тўлиқ бир мавсум бўйича ўртача сермаҳсуллик рекорди ҳар бир ўйинга 3,58 та голни ташкил этади ва бу 1983/84 йилги чемпионатга тегишли. Ҳозирги 3,82 кўрсаткичи эса фақатгина дастлабки беш тур натижаларига асосланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг