UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

30 июл 18:57
Янгиликлар

Дзюдо, Париж-2024

"Бунга жавоб қила олмай йиқилдим". Ута Абе Диёра Келдиёровадан учралган мағлубият ҳақида гапирди

Япониялик дзюдочи, Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ута Абе Диёра Келдиёрова билан жанг ҳақида гапирди.

Абе сўнгги бор 2019 йилнинг ноябрида, 47 та жанг олдин мағлуб бўлганди. Ўшанда у франциялик Амандин Бушарга мағлуб бўлган.

"Ютқазганимда ўзимга кела олмадим, чунки Олимпиада ҳақида жуда кўп ўйлагандим, ўша кун учун жуда кўп иш қилгандим", - деди Абе.

Шунингдек, у Келдиёрова ажойиб техника намойиш этганини ҳам таъкидлади. 

"Мен бунга жавоб қила олмай йиқилдим", - деди спортчи.

Япония аёллар терма жамоаси бош мураббийи Кацуюки Масучи ҳам рақиба Утадан чаққон бўлганини айтди.

"-52 кг вазн тоифасида кўплаб яхши дзюдочилар бор. Келдиёрова катта тезликка эга. Мусобақа қийин бўлишини билардим, аммо Ута ҳар доимгидек ғалаба қозониш йўлини топа олишини кутгандим", - деди мураббий. 

Эслатиб ўтамиз, Ута Абе Олимпиада ва жаҳон чемпиони ҳисобланади. У Париж Олимпиадасининг иккинчи даврасида ҳамюртимиз Диёра Келдиёровага қарши татамига чиқди ва мағлубиятга учради. 



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг