UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Маррей ва Уильямс аралаш жуфтлик баҳсларида "Уимблдон"нинг иккинчи босқичига йўл олди 0 21:12Жастин Гетжи ҳали октагонга қайтмайди. Нега? 0 20:48Янник Синнер "Уимблдон"нинг учинчи даврасида Жон Изнерни мағлуб этди 0 20:25Гальтье ПСЖ билан душанба ёки сешанба куни икки йиллик шартнома имзолайди 0 20:03Пойтахтимиз кикбоксинг бўйича профессионал жанг оқшомига мезбонлик қилади 0 19:42Сардобада катта спорт байрами ташкил этилди 0 19:20UFC 276 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 18:59"Интер" Мхитаряннинг трансферини эълон қилди 0 18:35Эдди Хирн Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:14Уимблдон. Алькараз Оттени мағлуб этиб, тўртинчи даврага йўл олди 0 17:53Исроил Мадримов Лондонга йўл олди 1 17:32"Реал" Асенсиога янги шартнома таклиф қилмайди 0 17:11Камару Усман ва Леон Эдвардс реваншдан олдин илк бор юзма - юз келишди +ФОТО 0 17:03WBА янгиланган рейтингни эълон қилди + ПОСТEР 0 16:50Жокович чимли кортларда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича учинчи ўринга кўтарилиб олди 0

25 май 09:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Буни кўриш керак: 2010-2020 йиллар оралиғидаги энг "йиртқичона" нокаутлар

Сўнгги декададаги энг зўр нокаутлардан баҳра олинг.

Бокс спорт турида охирги ўн йиллик давомида энг чиройли нокаутларнинг гувоҳига айландик. Боксда авваллари куч кўп нарсани ҳал қилар эди, эндиликда эса боксчилар тактикага ҳам эътибор бера бошлашди, наздимизда. Ҳозирда рақибингизнинг заиф нуқталаридан фойдаланиб ҳам уни мағлуб эта олишингиз мумкин. Ва ёдингизда тутинг, рақибингизни биргина зарба орқали ҳам "ухлатиб қўйишингиз" мумкин. Эътиборингизга 2010-2020 йиллар оралиғидаги энг яхши нокаутларни ҳавола қиламиз. Демак, томоша қилинг!

Хуан Мануэль Маркес — Мэнни Пакьяо (08. 12. 2012)

Бу икки боксчи бир-бирини жуда яхши билар эди, ахир бу уларнинг нақ тўртинчи жанги эди-да, ўзиям. Аввалги учта жангнинг барчасида Маркес омадсизликка учраганди. Тўртинчи жангда у ҳаммасини узил-кесил ҳал қилиш ниятида эди. Жангнинг олтинчи раунди давом этаётган бир паллада Маркес Пакьяога жуда кучли зарба йўллайди, Мэнни бу зарбадан сўнг бир неча дақиқа ўзига кела олмайди.



Владимир Кличко — Кубрат Пулев (15. 11. 2014)

Владимир Кличко ўша пайтда оғир вазнни назорат қилар эди, у вақти келиб шу вазндаги камарларнинг барини ўзиники қилиб олиши ҳам мумкин эди. Жангнинг олтинчи раундида Кличконинг рақиби юзига йўллаган зарбаси туфайли Пулев қайтиб ўрнидан тура олмайди. ESPN версиясига кўра бу 2014 йилнинг энг яхши нокаути эди.



Александр Поветкин — Диллиан Уайт (22. 10. 2020)

Бокс, Поветкин, нокаут — бу уч сўзни ҳеч қачон бир-биридан айириб бўлмайди. "Россия рицари" ажойиб зарбалар арсеналига эга эди. Диллиан Уайт ҳам юлдуз боксчи эди, аммо Поветкин уни чемпионлик жангида мағлуб эта олди. Уайт бутун жангда фаворит бўлиши кутилган эди, бироқ бешинчи раундда россиялик жангчининг апперкот зарбаси барча тахминларни йўққа чиқарди.



Геннадий Головкин — Нобухиро Исида (30. 03. 2013)

Ўрта вазн тоифасидаги энг яхши боксчилардан бири бу шубҳасиз Геннадий Головкин эди. 2013 йилда унинг тажрибали Исидага йўллаган зарбаси анча машҳур бўлиб кетади, япониялик боксчининг шу зарбадан сўнг ўзига келиши қийин кечади.



Сауль Альварес — Амир Хан  (2. 05. 2016)

WBC камари учун кечган жангда Хан яққол устунликка эришиши кутилган эди. Бироқ Сауль Альварес рақибига кетма-кет зарбалар йўллайди. Ўнг томондан йўлланган хук зарбаси Амирнинг кўз ўнгига бутун ҳаётини келтириб юборган бўлса ажабмас.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 май 11:33:27
aszmuzb
Аммо, жангнинг олтинчи раунди давом этаётган бир паллада Пакьяо Маркесга жуда кучли зарба йўллайди, Хуан бу зарбадан сўнг бир неча дақиқа ўзига кела олмайди. .... аксинчаку...Пакьяо ухлаб колганку Маркесни зарбасидан сунг...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг