UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Богдан Гусков: «Анкалаев ярим оғир вазн тоифасидаги энг кучли жангчи» 0 13:00FIDE Самарқанддаги Олимпиада олдидан Беларусь шахматчиларига нисбатан қўлланган барча санкцияларни бекор қилди 0 12:32Жаско коач Рамазон Темировнинг вазни қандай ҳолатда эканини айтди 0 11:59AIPS ЖЧ-2026нинг энг яхши ўн нафар футболчиси номини эълон қилди 0 11:27Магомед Анкалаев Алекс Перейрага қарши реваншга чиққанидан афсусдалигини тан олди 0 10:55Рамазон Темиров илк бор Стив Эрцег ҳақида гапирди 0 10:24Тайсон Фьюрининг жанги жонли эфирда намойиш этилмайди 0 09:52МЮ афсонаси Аргентинанинг финалдаги ўйини ҳақида: "Бир қоп аҳлатдек ўйнашди" 0 09:11Бугун Иқболжон Холдаров ва Самандар Олимов Арманистонда рингга чиқади 0 08:39Венгриялик машҳур велосайёҳ Олимпия шаҳарчасида бўлди 0 08:0239 ёшли Майкл Пейж: "Ҳанузгача UFC камарини қўлга киритишга қодирман, деб ҳисоблайман" 0 19:10Суперлигада мураббийлар "рокировкаси": танаффусдаги кутилган ва кутилмаган тайинловлар 0 18:37Хабиб Нурмагомедов ЖЧ–2026нинг рамзий терма жамоасини тузди. Унда Месси ва Роналду йўқ 0 17:53Асу Алмабаев RAF Лигасидаги илк жанги эълон қилинди 0 17:26Музаффаров ва Холдаров Ереванда илк жангларини ўтказишди 0

30 май 20:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

«Бургут Жерсига қўнди» - Хабиб ўзининг рекордини янгилаш учун Исламга ёрдам беради

Исламнинг ғалаба қозониш имконияти биз ўйлагандан ҳам юқорими?

2 июнга ўтар кечаси Нюаркда (Ню-Жерси, АҚШ) UFC 302 турнири бўлиб ўтади, Ислам Махачев Дастин Порьедан камарини ҳимоя қилади.

Россиялик чемпион сўнгги ҳафталарни Америкада ўтказмоқда ва бу лагернинг муҳим жиҳати шундаки, ҳар бир босқичда Хабиб Нурмагомедов мураббийлар жамоаси билан бирга бўлди. Ниҳоят, Махачев муҳим янгиликни ҳаммага айтди: «Бургут Жерсига қўнди, у менинг бурчагимда бўлади. Ростини айтсам, бундан жуда хурсандман, чунки у секундант, мураббий, ука ва дўст сифатида энг яхшилардан бири».

Жиддий бурилиш, чунки Хабиб узоқ вақтдан бери сафдан чиқди. У охирги марта 2022 йил октабр ойида Чарльз Оливейрага қарши жанг қилганида Исламга ёрдам берган эди. Шундан сўнг, Нурмагомедов кўпроқ вақтини оиласи билан ўтказмоқчи эканини айтиб, таътилга чиқди. У барибир жамоага тайёргарлик кўришда кўмак берди, аммо якуний босқичда Исламни тарк этди. Махачев ва Алекс Волкановски ўртасидаги иккала жангда ҳам шундай бўлган.

Ислам ҳам, Хабибнинг ўзи ҳам Нурмагомедов нега дўстига секундантлик қиламади деган саволларга бир неча бор жавоб беришган. Энди бу ҳақда камроқ гап бўлади.

Хабибнинг секундантликка қайтиши ҳам Махачев жамоаси Порье билан тўқнашувга жиддий ёндашаётганидан далолат беради. Ушбу жанг эълон қилингандан сўнг, Ислам учун жуда осон вариант эканлиги ҳақида жуда кўп гапирилди. Бундан ташқари, Дастин, ўзининг ажойиб статистикасига қарамай, шунчаки навбатдаги қадам сифатида қабул қилинди. Хабибнинг қайтиши Махачев қийин рақиб билан қийин жангга тайёргарлик қилганини кўрсатади.

Бошқа тарафдан бу Порьега босим ўтказиши мумкин. Дастин Хабибга бир марта ютқазди ва бу унга руҳий жиҳатдан катта зарба бўлди. Ўша жангдан кейинги матбуот анжуманида Дастин кўз ёшларини тия олмади. Нурмагомедов жангчи сифатида қайтмасада Порега чемпионликка бир қадам қолганда учраган аламли мағлубиятини эслатиши мумкин.

Қолаверса, Бургутнинг бурчакда бўлиши Махачев учун катта ёрдамдир. Хабиб энди жанг қилмайди, лекин у ушбу спортнинг сирларни билади ва энг муҳими, тезкор маслаҳат билан ёрдам беришга қодир.

Нурмагомедов ҳар доим тингланади ва у жанг учун деярли мукаммал режа тузади. Махачев ва Волкановски ўртасидаги биринчи жангдан сўнг, бурчакдаги вазият Хабиб билан анча яхши бўлиши ҳақида кўп гапирилди. Ва буни Исламнинг ўзи ҳам таъкидлаган.

Хабибнинг маслаҳатларини бурчакдан ҳам эслаб қолишингиз мумкин. Хусусан, Махачев ва Дэн Хукер ўртасидаги жангда афсонавий «ўнг оёқ билан бошига!» кўрсатмасини ҳамма эшитди. Шундан сўнг Ислам буни амалга оширди.

Бурчакдаги Хабиб Махачев учун аниқ фойдага ишлайди. Бу Россия чемпионига ишонч қўшади. Агар Ислам ғалаба қозонса ва катта дўстининг ютуқларини ўзиникидан устун қўйса, бу рамзий жиҳатдан ҳурматга лойиқ иш бўлади. Бу камар учун учинчи ҳимоя ва чемпионлик жангларидаги тўртинчи ғалаба бўлиши мумкин - бу Хабибга тегишли бўлган дивизион рекордини такрорлаш. Бундан ташқари, агар муваффақият қозонса, Махачев енгил вазн тоифасида ғалабали церийасини 13 та жангга узайтиради - бу дивизион учун мутлақ рекорд. Ҳозирча уч киши кетма-кет 12 ғалаба билан биринчи ўринни бўлишиб турибди - Исламнинг ўзи, Тони Фергюсон ва, албатта, Хабиб Нурмагомедов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг