UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0

20 окт 17:51
Янгиликлар

Дзюдо

Бутунжаҳон армия ўйинлари. Бекмурод Олтибоев вице-чемпион!

Хабар берганимиздек, шу кунларда Хитойнинг Ухан шаҳрида Бутунжаҳон армия ўйинлари давом этмоқда.

Ҳозиргина армия ўйинларининг дзюдо мусобақаси +100 кг вазн тоифаси баҳсларида финал беллашуви якунланди. Олтин медаль учун кечган учрашувда ҳамюртимиз Бекмурод Олтибоев россиялик Инал Тацоевга қарши татамига чиқди. Кучли рақибга қарши баҳсда Бекмурод мағлубиятга учради ва мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди.  

Таққослайдиган бўлсак, Олтибоев дунё рейтингида 14, Тацоев эса 7-ўринни эгаллаб турибди. Россиялик дзюдочи олимпия рейтингининг 12-поғонасидан жой олган. Финалда тажриба ва омад ўз сўзини айтди.

Маълумот учун, Бекмурод Олтибоев финалга қадар мўғулистонлик Ҳутаг Тсогтгерел, россиялик Антон Брачев, иорданиялик Муҳаммад Алфрух, Доминикан Республикаси вакили Хосе Мануэль Нова Алкантарани мағлубиятга учратган эди.  

Эслатиб ўтамиз, бу Ўзбекистон дзюдо терма жамоасининг Бутунжаҳон Армия ўйинларидаги олтинчи медали бўлди. Бугун Гулноза Матниязова бронза медалига эга чиққан эди. Кеча эса -66 кг вазн тоифасида Артём Штурбабин олтин, шу вазнда беллашган Муҳриддин Тиловов кумуш, -73 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳикматуллоҳ Тўраев олтин, -52 кг вазнда татамига чиққан вакиламиз, ёшлар ўртасида жаҳон, катталар орасида Осиё чемпиони Диёра Келдиёрова бронза медалини қўлга киритган эди. 

Шу тариқа, Бутунжаҳон армия ўйинларининг дзюдо мусобақаси иккинчи кунги баҳсларидан сўнг терма жамоамиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга бўлди. Ҳозирча айнан дзюдочиларимиз Ўзбекистон спорт делегациясига жами 6 та медални тақдим этишди. Дзюдо мусобақасида умумжамоа ҳисобида Хитой ва Россиядан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибмиз. Мезбонлар таркибида 4, Россияда 3 та олтин медаль бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
20 окт 19:10:46
Angren.
Вице-чемпион деган гап югу ДЗЮДО да.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг