UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

06 июл 15:39
Янгиликлар

Дзюдо

Бутунжаҳон дзюдо кунининг лого ва шиори эълон қилинди

Маълумки, ҳар йили 28 октябрь куни бутун курраи заминимизда Бутунжаҳон дзюдо куни кенг нишонланади.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) бу йилги байрам тантаналари учун расмий лого ҳамда шиор тақдим этди. Унга кўра, 28 октябрь кунги барча байрам тадбирлари "Биргаликда кучмиз" шиори остида ўтказилади. Байрамнинг ўзи эса коронавирус ва ирқчиликка қарши кураш учун бағишланади.   

Эслатиб ўтамиз, дзюдо асосчиси Дзигоро Кано 28 октябрь санасида дунёга келган. Бутунжаҳон дзюдо кунининг айнан шу кунда нишонланиши ҳам бежиз эмас, албатта. Ўтган йили Халқаро дзюдо федерациясига аъзо 5 қитъанинг 200га яқин мамлакатида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам ўзига хос дзюдо байрами кенг тантана қилинганди.

Аввалига Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятларда бошланган байрам тадбирлари куннинг иккинчи ярмида пойтахтга кўчганди. Дзюдочиларимиз "Кўчат эк" шиори остида ўтган байрамда минглаб дарахт кўчатларини экишган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг