UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0

12 сен 10:39
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугун ҳар икки терма жамоамиз Қора қитъа вакилларига қарши дона суради

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда.

Дунёнинг икки юзга яқин давлати терма жамоалари қатнашаётган нуфузли мусобақада бугун 2-тур учрашувлари ўтказилади. Амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган  Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун мисрлик шахматчиларга қарши баҳс олиб боради. 

Эҳромлар юрти жамоаси ҳам биз сингари 1-турда 3,5:0,5 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Ўзбекистон Тринидад ва Тобагони, Миср эса Гана терма жамоасини худди шу ҳисобда таслим этган. 

Жами 184 та терма жамоа қатнашаётган аёллар ўртасидаги мусобақада Алексей Дреев мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли старт олди. Қизларимиз илк турда Гаити давлати шахматчиларини 4:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Бугун 2-турда улар Ангола терма жамоасига қарши дона суришади. Африкаликлар 1-турда Жибути терма жамоасини 4:0 ҳисобида енгишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг