UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0

05 сен 07:32
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Эркаклар жамоамизда илк мағлубият

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

42-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар ва эркаклар терма жамоалари ҳам иштирок этяпти. 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов бошчилигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг дастлабки икки турида Бруней ва Доминикан Республикаси терма жамоаларини 4:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Афсуски, кеча ўтказилган учинчи тур учрашувида шахматчиларимиз Чехия терма жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Рустам Қосимжонов ва Жаҳонгир Воҳидов мос равишда Давид Навара ҳамда Виктор Лазникка ютқазди. Антон Филиппов ва Марат Жумаев рақиблари билан дурангга имзо чекишди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг терма жамоамиз қўшимча кўрсаткичларга кўра 62-ўринга тушиб кетди. Бугун терма жамоамиз шахматчилари Аргентина вакилларига қарши баҳс олиб боришади.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг