UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0

19 сен 12:39
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Кечаги ғалаба сабаб аёллар ўртасидаги баҳсларда кўтарилдик + ЖАДВАЛ

Хабарингиз бор, шу кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча 7-турда Грецияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қизларимиз 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 1-турида Гаитини 4:0, 2-турда Анголани 3:1, 3-турда Венгрияни 2,5:1,5, 4-турда Болгарияни 2,5:1,5 ҳисобида енгишди. Бешинчи турда амалдаги Олимпиада вице-чемпиони Грузияга 1,5:2,5 ҳисобида имконият бой берилди. Қизларимиз 6-турда Нидерландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Кеча эса грециялик шахматчилар таслим этилди. 

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 8-турда АҚШ шахматчиларига қарши дона суради. Америкаликлар сафида ўзбекистонлик аёл гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўйнаяпти. Лекин бугун Ўзбекистон билан баҳсда у иштирок этмайди.

Америкаликлар ҳам худди биз сингари 5 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият билан 11 очкога эга бўлиб турибди. Қўшимча кўрсаткичларга кўрагина АҚШ турнир жадвалида 5, Ўзбекистон эса 11-ўринни банд этган. Жами 10 давлат терма жамоалари ҳисобида 11 очкодан бор. Бу эса баҳсларнинг муросасиз кечаётганидан дарак.

Аёллар ўртасидаги мусобақада ҳам худди эркакларда бўлгани сингари битта терма жамоа 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди. Ҳиндистон 7 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган. Ҳиндлар 7-турда Грузияни 3:1 ҳисобида енгишди. Венгрия худди шу ҳисобда Австриядан устун келди. Украина - Польша учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

Қўшни Қозоғистон шахматчилари озарбайжонлик дугоналарини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, 12 очко билан 3-ўринни эгаллаб туришибди. Иккинчи поғонадаги Польша ҳисобида ҳам 12 очко бор. АҚШ терма жамоаси 7-турда Арманистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 

8-турнинг марказий учрашувлари:

Польша - Ҳиндистон 

Венгрия - Украина 

Қозоғистон - Франция

Грузия - Болгария

ЎЗБЕКИСТОН - АҚШ

Нидерландия - Германия

Арманистон - Мўғулистон

Словения - Хитой

Озарбайжон - Италия

Испания - Словакия

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг