UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0

06 сен 08:10
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Қизларимиз дуранг ўйнашди

Хабар берганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

42-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар ва эркаклар терма жамоалари ҳам иштирок этяпти. Кеча ўтказилган 4-тур учрашувида аёллар терма жамоамиз дуранг натижа қайд этди. Австрия терма жамоаси шахматчиларига қарши дона сурган қизларимиз 2:2 ҳисобидаги муросага келишди.

Нафиса Мўминова Регина Покорнани мағлубиятга учратди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Сарвиноз Қурбонбоева рақибалари билан дуранг ўйнашди. Нодира Нодиржонова эса мағлубият аламини тотиб кўрди.


Ушбу дурангдан сўнг терма жамоамиз қўшимча кўрсаткичларга кўра 35-ўринни эгаллаб турибди. Бугун шахматчи қизларимиз Озарбайжон-3 жамоасига қарши дона суришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси биринчи турда Парагвай терма жамоаси устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Иккинчи турда эса Бельгия терма жамоаси шахматчилари 3:1 ҳисобида мағлуб этилган эди. Учинчи турда мусобақанинг биринчи тартиб рақамли жамоаси Россияга 1:3 ҳисобида имконият бой берилганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг