UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0

05 сен 08:10
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Қизларимиз ҳам ютқазишди

Хабар берганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

42-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар ва эркаклар терма жамоалари ҳам иштирок этяпти. Кеча ўтказилган 3-тур учрашувида эркаклар сингари аёлар жамоамиз ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди.

Россия терма жамоаси шахматчиларига қарши дона сурган қизларимиз кучли рақибга 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Опа-сингиллар Нафиса Мўминова ва Гулруҳбегим Тохиржонова мос равишда Александра Костеньюк ҳамда Валентина Гунинага ютқазишди. Ирина Геворкян ва Сарвиноз Қурбонбоева рақибалари билан муросага келишди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг терма жамоамиз қўшимча кўрсаткичларга кўра 36-ўринга пастлади. Бугун шахматчи қизларимиз Австрия терма жамоасига қарши дона суришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси биринчи турда Парагвай терма жамоаси устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Иккинчи турда эса Бельгия терма жамоаси шахматчилари 3:1 ҳисобида мағлуб этилган эди. 


Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг