UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0

14 сен 14:06
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Қизларимиз мағлуб бўлмаётган 16 давлат қаторида + ФОТО

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам йигитларимиз сингари кетма-кет учта турда ғалабага эришди. Қизларимиз 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 1-турида Гаитини 4:0, 2-турда Анголани 3:1, 3-турда эса Венгрияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 100 фоизлик натижа қайд этган 16 давлат қаторида бўлиб туришибди.  

Терма жамоамизнинг асосий рақибалари ҳам 3-турда осон ғалабаларга эришишди. Фақат бироз кутилмаганда Олимпиаданинг рейтинг-фаворитларидан бири Грузия терма жамоаси 3-турда очко йўқотди. Грузинлар Руминия терма жамоаси билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. 

Ҳиндистон терма жамоаси 3-турда Швейцарияни 3:1, Хитой Италияни 3,5:0,5, АҚШ Канадани 3,5:0,5, Франция Швецияни 3:1, Арманистон Венгрияни 3:1, Украина Исроилни 3:1, Қозоғистон Австрияни 3:1 ҳисобида таслим этди. Озарбайжон - Аргентина учрашуви 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг