UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

13 сен 09:07
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Рақиблар жиддийлашмоқда, бугун ҳар икки жамоамиз европаликлар билан ўйнайди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Дунёнинг икки юзга яқин давлати терма жамоалари қатнашаётган нуфузли мусобақада бугун 3-тур учрашувлари ўтказилади. Амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган  Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун хорватиялик шахматчиларга қарши баҳс олиб боради. Хорватия 1-турда Малави терма жамоасини 4:0, 2-турда Қирғиз Республикасини 3:1 ҳисобида мағлуб этган. 

Жами 184 та терма жамоа қатнашаётган аёллар ўртасидаги мусобақада Алексей Дреев мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли одимламоқда. Қизларимиз илк турда Гаити давлати шахматчиларини 4:0, 2-турда Анголани 3:1 ҳисобида доғда қолдиришди. Бугун 3-турда қизларимиз Венгрия терма жамоасига қарши дона суришади. Мезбонлар 1-турда Пуэрто-Рикони 4:0, 2-турда эса Эквадор терма жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида енгишди.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг