UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

19 сен 10:54
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Саккизинчи турдаги рақибларимиз маълум!

Шу кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда.

Дунёнинг икки юзга яқин давлати терма жамоалари қатнашаётган нуфузли мусобақада 7-тур учрашувлари ортда қолди. Амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бу турда тажрибали гроссмейстер ва жаҳон чемпионларини ўзида жамлаган Украинани 3:1 ҳисобида таслим этди. 

Бугун эса ёш шахматчиларимиз 8-турда Сербия терма жамоасига қарши дона суришади. Сербияликлар кеча 7-турда Нидерландиядан худди биз каби 3:1 ҳисобида устун келишди. Улар ҳам биз каби 6 ғалаба ва 1 мағлубиятга эга бўлиб туришибди. Сербия 1-турда Гватемала терма жамоасини 4:0, 2-турда Эстонияни 2,5:1,5, 3-турда Швейцарияни 2,5:1,5 ҳисобида енгишди. Тўртинчи турда Ҳиндистонга 0,5:3,5 ҳисобида ютқазишди. Бешинчи турда Бразилиядан 2,5:1,5, 6-турда Чилидан 4:0, кеча ўтказилган 7-турда эса айтиб ўтганимиздек, Нидерландиядан 3:1 ҳисобида устун келишди. Таркибида Александр Предке, Алексей Сарана, Александар Инджич сингари таниқли гроссмейстерлар бор. 

Жами 184 та терма жамоа қатнашаётган аёллар ўртасидаги мусобақада Алексей Дреев мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли одимламоқда. Қизларимиз илк турда Гаити давлати шахматчиларини 4:0, 2-турда Анголани 3:1, 3-турда эса анча кучли ҳисобланган мезбон Венгрия терма жамоасини 2,5:1,5, 4-турда таркибида жаҳон чемпиони бўлган Болгарияни 2,5:1,5 ҳисобида енгишди. Бешинчи турда таркибида уч нафар гроссмейстери бор, Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг амалдаги вице-чемпионлари Грузияга 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой беришди. Нидерландия билан 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. Грециядан 2,5:1,5 ҳисобида устун келишди. 

Бугун эса қизларимиз 8-турда АҚШ терма жамоасига қарши дона суришади. Америкаликлар ҳам биз сингари 5 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубиятга эга бўлиб туришибди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўйнаётган АҚШ терма жамоаси 1-турда Иорданияни 4:0, 2-турда Филипинни 3,5:0,5, 3-турда ён қўшнилари Канадани 3,5:0,5, 4-турда Нидерландияни 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этишди. Бешинчи турда кутилмаганда Мўғулистонга 1,5:2,5 ҳисоби билан ютқазиб қўйишди. Олтинчи турда Швейцарияни 2,5:1,5 ҳисобида енгишди. Кеча 7-турда Арманистон билан дуранг ўйнашди - 2:2. Тоҳиржонова кеча 1-доскада Лилит Мкртчянга имкониятни бой берди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг