UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

06 мар 16:44
Янгиликлар

Ўқ отиш

Бухорода ўқ отиш бўйича мусобақа якунланди

Теглар :  БухороЎқ отиш
Бухоро шаҳридаги вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази ўн кун давомида мамлакатимизнинг энг кучли мерганлари ўртасида ўтган мусобақаларга мезбонлик қилди.

Дастлаб Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси очиқ кубоги ғолиблиги учун қатнашчилар мерганлик салоҳиятини намойиш этишган бўлса, 29 февралдан 4 мартга қадар Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичи ташкил этилди. Ҳар икки мусобақа ҳам муросасиз курашларга бойлиги, ғолиблик учун  кескин рақобат бўлгани билан бир биридан қолишмади.

“ Бугунги кунда олимпия ўйинлари дастуридан жой олган ўқ отиш спортини янада ривожлантириш, қолаверса, муносиб Ватан ҳимоячиларини вояга етказиш, ёшлар орасидан Ўзбекистон мудофааси учун кўксини қалқон қиладиган, шу она Ватан менинг юртим, оилам деб ёниб яшайдиган ёшларни, халқаро мусобақаларда нуфузли турнирларда Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қиладиган мард, жасур ўғлонларни, спортчиларни тайёрлаш мақсадида барча вилоятларда замонавий ўқ отиш тирлари  қурилиб, ёшлар ихтиёрига берилмоқда. Яна бир жиҳати қувонарлики, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси ҳамда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари маркази ҳамкорлиги натижасида, қолаверса, Ўзбекистон миллий олимпия қумитасининг қўллаб қувватлови яқин келажакда халқаро даражадаги нуфузли мусобақаларда  спортчиларимиз томонидан қўлга киритиладиган натижалар салмоғини оширади”, - дейди Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директори Ш.Мўминжонов.

Ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон кубогининг пневматик милтиқдан ўқ отиш баҳслари (ВП-6 машқи)да Ойбек Асилов, Зайнаб Пардабоева (иккаласи ҳам Тошкент вил.) пневматив туппончада ўқ отиш (ПП-6 машқи) мусобақаларида Жаҳонгир Ахмаджонов (Фарғона вил.) Ирода Азимбоева (Тошкент вил.)лар энг яхши натижага эришишди. Айни йўналишларда Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд вилояти вакиллари кучли учликка киришди.

Ўзбекистон кубогининг биринчи босқичида умумжамоа ҳисобида пойтахт вилояти вакиллари 2260 очко билан биринчи, Андижон вилояти спортчилари 2253 очко билан иккинчи, Наманган вилояти спортчилари 2238 очко билан учин ўринни қўлга киритишди. Кучли бешликка Хоразм ҳамда Фарғона вилояти мерганлари киришди.  

Эслатиб ўтамиз, ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон кубогининг иккинчи босқичи 18-22 апрель кунлари Андижон шаҳрида, учинчи босқичи 6-10 июнь кунлари Навоий шаҳрида, якунловчи тўртинчи босқич (финал) 15-19 август кунлари Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг