UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0

05 сен 10:45
Янгиликлар

Футбол

CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз

Бугун CAFA Nations Cup мусобақасининг "А" гуруҳи ўйинлари якунланади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳнинг 3-турида Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 19:30 да "Олимпия" стадионида старт олади.

Гуруҳнинг биринчи учрашуви эса "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Унда Ўмон Туркманистонга қарши баҳс олиб боради. Бу ўйин соат 17:00да бошланади. Сўнгги тур олдидан Ўмон ва Ўзбекистон 4 очкодан жамарган, тўплар нисбати ҳам бир хилда. Бу икки жамоанинг ўзаро ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. 

Финалга чиқишимиз учун бугун Ўмондан кўра кўпроқ гол уришимиз талаб этилади. Тожикистонда ўтган "В" гуруҳи ўйинларида Эрон терма жамоаси 1-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Эронликлар бугун Тошкентга етиб келишади. Тожикистон эса ўз иштирокини якунлади. Ҳиндистон гуруҳда 2-ўринни эгаллади ва энди мусобақанинг бронза медали учун кечадиган ўйинда майдонга тушади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг