UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0

17 апр 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Царукян самолётдан тушириб юборилди + ВИДЕО

Теглар :  Арман Царукян
Арман Царукян Америка авиакомпаниялари билан муаммоларга дуч келган иккинчи россиялик жангчи бўлди.

У келаётган дам олиш кунлари Филадельфияда бўлиб ўтадиган RAF 8 турнирида фахрий Юрайя Фэйбер билан кураш гиламида тўқнаш келиши керак эди, аммо тадбирга келаётган Арман йўлда American Airlines рейсида муаммоларга дуч келди.

Худди шу самолётда бўлган россиялик журналист Адам Зубайраевнинг сўзларига кўра, Царукян ва унинг икки дўсти парвоз пайтида телефон ва ўриндиқ столидан фойдалангани учун рейсдан четлаштирилган.

Самолёт ҳавога кўтарилишга уринаётган пайтда экипаж аъзоларидан бири телефондан фойдалангани ва яна бир киши столни очгани учун Арман ва унинг икки дўсти самолётдан чиқариб юборилди. Ҳа, RAF турнирига кетаётган рейсдан", - деди Зубайраев UFC енгил вазн тоифасидаги спортчини самолётдан олиб чиқишаётганини акс эттирувчи видеони жойлаб.

Воқеадан кўп ўтмай, россиялик ижтимоий тармоққа шахсий самолётга ўтираётгани акс этган видеони жойлаштирди.

"Оддий рейсдан "ечишди" - демак, энди фақат хусусий самолёт. Умид қиламанки, улар мени бундан ҳайдамайдилар", - деб ёзди Арман.

Царукян АҚШдаги тижорат рейсларида муаммоларга дуч келган биринчи россиялик жангчи эмас. Ўтган йили UFC шон-шуҳрат зали аъзоси Хабиб Нурмагомедов "Frontier Airlines" авиакомпаниясининг рейсидан "ечилганди".


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг