UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Осиё чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларидаги илк рақиб – Ҳиндистон! 0 18:55ЖЧ-2026`да транспорт шоки: "Метлайф Стэдиум"га бориш 150 долларга тушади! 0 18:34Ҳикару Накамура чемпионлик матчида Гукеш ғалаба қозонадими ёки Жавоҳир деган саволга жавоб берди 0 18:13Авиакомпания Царукянни рейсдан "ечиш" сабабини маълум қилди 0 17:52"Винтаж моделлар" — Шевченко Рози ва Каранони телефонга қиёслади 0 17:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубогида ишлайди 0 17:21Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блахович бунга изоҳ берди 0 17:10Карлос Алькарас кетма-кет иккинчи йил ҳам Мадрид "Мастерс"ни ўтказиб юборади 0 17:03Кутилмаган хабар: Богдан Гусков ва Ян Блахович ўртасидаги реванш бекор бўлди 0 16:49Гурлан белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:28Бокудаги UFC турнирининг асосий жанги маълум 0 16:07"Ливерпуль" ёзда катта "тозалаш" қилмоқчи. Жамоани 9 футболчи тарк этиши мумкин 0 15:46"Чимаев — ўзи истаганини қиладиган бўри" - UFC собиқ чемпиони 0 15:25Алишер Юсупов – Осиё чемпиони! Мусобақани 10 та медаль билан якунладик 0 15:04Гарсия Царукян олдидаги қарзи ҳақида: "Тўламайман!" 0

15 дек 09:42
Янгиликлар

Шахмат

Champions Chess Tour. Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин ва 50 минг долларга эга чиқди

Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича "Champions Chess Tour Finals 2023" турнири давом этмоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 500 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг финал босқичида дунёнинг саккиз нафар кучли гроссмейстери қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2727) ҳам иштирок этаётган эди. 

Кеча ярим финал босқичининг жуфтликлардаги иккинчи сет баҳслари ўтказилди ва финалга йўл олган гроссмейстерлар номи маълум бўлди. Кутилганидек, биринчи жуфтликда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен америкалик Фабиано Каруанани 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Иккинчи ярим финалда эса Нодирбек биринчи сетдаги устунлигини сақлаб қола билмади. Америкалик номдор рақиб Уэсли Со иккинчи сетда 2,5:1,5 ҳисобида зафар қучиб, умумий ҳисобги тенглаштирди. Ғолиб номини аниқлаб берган учинчи сетнинг икки партиясида дуранг натижа қайд этилди. Финалчини аниқлаган Армагеддон партиясида эса Нодирбек яхши позицияга эга бўлса-да, биргина йўл қўйган хатоси туфайли мағлубиятга учради.

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов нуфузли Champions Chess Tour мусобақасини учинчи ўринда якунлади. Шунингдек, ёш гроссмейстеримиз 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Энди бош соврин учун Магнус Карлсен ва Уэсли Со баҳс олиб боришади. Абдусатторов эса шу ой Самарқандда ўтказиладиган рапид ва блиц йўналишидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг