UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди 0 12:17Усик чемпионлик жангларидаги 13-ғалабасини қўлга киритди 0 11:52Ёзги Универсиададаги медалларимиз 6 тага етди, 4 таси Тахминага тегишли. Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича нечанчи ўринда? 0 11:25UFC 318 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:02"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди 0 10:41Усик ғалабадан сўнг Дюбуага мурожаат қилди 0 10:20Холлоуэй Порьега қарши! UFC 318 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 10:18Холлоуэйнинг Порье билан BMF камари учун жанги тўлиқ давом этди 0 09:55Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди 0 09:31Пауло Коста бир ярим йиллик танаффусдан сўнг қайтди ва иккиталик мағлубиятли сериясини ғалаба билан ёпди 0 09:2746 ёшли Пакьяо фаолиятини қайта тиклади, аммо у камар учун имкониятидан фойдалана олмади 0 09:11Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:50UFC 318. 38 ёшли Даниэль Родригес Кевин Холландни ҳам тўхтатиб, ғалабали сериясини давом эттирди 0 08:35Нокаутга қадар Усик — Дюбуа реванши қандай баҳоланаётганди? 0 08:14Себастьян Фундора реванш жангида ҳам Цзюни таслим этди, бу сафар муддатидан олдин! (ВИДЕО) 0

13 дек 10:11
Янгиликлар

Шахмат

Champions Chess Tour. Нодирбек Абдусатторов Канададаги супертурнирнинг 1/2 финалида ўйнайди

Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича "Champions Chess Tour Finals 2023" турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Умумий мукофот жамғармаси 500 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг финал босқичида дунёнинг саккиз нафар кучли гроссмейстери қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2727) ҳам иштирок этмоқда. 

Кеча ўтказилган сўнгги еттинчи турда Нодирбек франциялик Максим Вашье-Лаграв (2771)ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дастлабки икки партияда дуранг натижа қайд этилди. Ҳал қилувчи учинчи партияда қора доналарда ҳаракат қилган Абдусатторов рейтингда ўзидан юқорида турган рақибини мағлубиятга учратди ва гуруҳ босқичини 4-ўринда якунлади. 

Сўнгги турда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен франциялик Алиреза Фирузжадан 2:1 ҳисобида устун келди. Америкалик Уэсли Со ягона мағлубиятини айнан 7-турда ватандоши Фабиано Каруанадан қабул қилиб олди. Гарчи 1:2 ҳисобида ютқазган бўлса-да, Со Магнус Карлсен билан бирга тўғридан-тўғри 1/2 финал йўлланмасини қўлга киритди. Карлсен ҳам ягона мағлубиятини айнан Уэслидан қабул қилиб олганди. 

Мусобақа регламентига кўра 3-6 ўринни эгаллаган жамоалар ўзаро ярим финалнинг икки чиптаси учун баҳс олиб боришди. Гуруҳда тўртинчи ўринни банд этган Абдусатторов Сурвивал босқичида дастлаб Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб борди. Биринчи партияда Фабиано, иккинчисида Нодирбек зафар қучди. Ғолиб номини аниқлаб берган армагедон партиясида Каруананинг қўли баланд келди. Иккинчи жуфтликда Ҳикару Накамура Максим Вашье-Лагравдан армагедон партиясида устун келди. Ярим финалнинг сўнгги иштирокчисини аниқлаб берган мағлублар учрашувида эса Абдусатторов Накамурани енгди. Икки партияда дуранг қайд этилди, армагедонда эса Нодирбек чиройли ғалабага эришиб, 1/2 финалнинг сўнгги иштирокчисига айланди. 

Демак, 1/2 финалда Магнус Карлсен Фабиано Каруанага, Нодирбек Абдусатторов Уэсли Сога қарши дона суради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг