UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

26 июл 16:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чарм қўлқоп устамиз WBO чемпионлик камари учун жанг қилишга яқин

Фаолиятини Вьетнамда давом эттираётган тажрибали боксчимиз Олимжон Назаров WBO (Бутунжаҳон бокс ташкилоти) чемпионлик камари учун рингга кўтарилишга яқин турибди.

Назаров Шарқий Осиёда катта нуфузга эга бўлган COCKY BUFFALO промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган бўлиб, ҳозирда Вьетнамда яна бир ҳамюртимиз Бобур Нажмиддинов қўл остида машғулотларни ўтказмоқда. 

Ушбу промоутерлик компанияси айни пайтда вакант бўлиб турган WBO камари учун Назаров иштирокидаги жангни ташкил қилишга уринмоқда. Олимжон рейтингнинг 8-поғонасидан жой олган. Кучли учликдан филиппинлик Гьемель Маграмо, Пуэрто-Рико вакили Анхель Акоста, япониялик Дзунто Накатани жой олган. 

Маълумот учун, Олимжон Назаров ўта енгил вазн (-50,80 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келмоқда. У "Оқтепа" профессионал клубида Зуфар Сулаймонов қўл остида бокс сир-асрорларини ўрганишни бошлаган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг