UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0

15 июл 12:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чемпион Жон Жонс оғир жароҳат олгани ҳақида хабар берди

Оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс афтидан баҳона қилишни бошлаган кўринади.

Бир йилдан ортиқроқ вақт мобайнида октагонда кўриниш бермаётган чемпион аралаш яккакураш мухлисларини ажаблантиришда давом этмоқда. Жонс ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлаб, оғир жароҳат олгани ва бунинг натижасида ҳатто фаолиятини якунлаши мумкинлигина ишора қилган.  

"Лас-Вегас аэропортида бармоғимнинг ярмини чопиб ташлашди", - дея хабар ёзган Жонс.

Кейинчалик америкалик чемпион бу хабарини ўчириб ташлаган ва жароҳат бўйича ҳеч қандай изоҳ ёки тушунтириш бермаган. Жон Жонс ўтган йилнинг март ойида уч йиллик танаффусдан сўнг фаолиятини қайта тиклаганди. Ўшанда у Сирил Ганни биринчи раунднинг ўзидаёқ гильотина усули билан мағлубиятга учратган ва UFC чемпионлик камарини қўлга киритганди. Ўтган йилнинг ноябрида америкалик яккакураш устаси ҳамюрти Стипе Миочичдан камарини ҳимоя қилиши керак эди. Лекин машғулот чоғида кўкрак қафасининг мускулларини шикастлаб олгани боис жанг бекор қилинганди. 

Жон Жонснинг сўзларига кўра, унинг Миочичга қарши жанги 9 ноябрь куни АҚШнинг  Нью-Йорк шаҳрида ташкил этиладиган UFC 309 турнири доирасида ўтказилиши керак. Лекин ҳозирча бу жанг расман тасдиқланмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг