UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0

06 сен 17:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чемпионлик камари учун рингга чиқадиган боксчимиз тарозидан ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Эртага Жанубий Кореянинг Пажу шаҳридаги "Unjeong Gymnasium"да профессионал бокс кечаси ўтказилади.

Эътиборлиси, оқшомнинг марказий жанги ҳамюртимиз Ҳусниддин Пўлатов иштирокида кечади. Ҳусниддин вакант бўлиб турган WBA Asia чемпионлик камари учун кореялик Ин Дак Сеога қарши рингга кўтарилади. Бугун боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. 

Маълумот учун, Дак Сео проф рингда 15 та жанг ўтказган. Жангларнинг 12 тасида ғалаба қозонган. Еттита жангда рақибларини нокаутга учратган. Ҳисобида битта мағлубият ва иккита дуранг бор. 

Ҳусниддин Пўлатов эса 10 та жангда рингга чиққан. Ғалабага эришган 7 та жангидан 5 тасида рақибларини нокаут эвазига таслим этган. Учта жангда мағлубиятга учраган. Эртанги жанг 12 раунддан иборат бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг