UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0 11:14Хамзат Чимаев UFC`даги навбатдаги жанги бўйича вазиятга ойдинлик киритди 0 10:43Мессидан сўнг Аргентина терма жамоасини сардори ким бўлиши маълум 0 10:12"Ана шу қора йигит". Раҳмонов треш-ток учун UFC`нинг қайси жангчисини калтакламоқчи эканини айтди 0 09:41UFC’да Жастин Гэтжи ва Илия Топурия ўртасидаги реванш жанги муҳокама қилинмоқда 0 09:10Тони Фергюсон чемпионлик камарини собиқ футболчидан ҳимоя қилади 0 08:39Sofascore. Каримов "Лугано" сафида илк бор тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинида неча баҳо олди? 0 08:08Майкл Пейж Нурсултон Рўзибоевга қарши жангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди 0 17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0

03 окт 15:43
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Чендлер ва Махачев қарама-қаршилиги… Ислaмнинг Майкл эришган ютуқларини такрорлашига ҳали анча бор

Россиялик жангчи ўзининг зўрлигини кўрсатиши учун ҳали вақт бор.

22 октябрь куни кечқурун Абу-Дабида UFC 280 турнири бўлиб ўтади, уни Match Fighter" ва "Match TV" телеканаллари жонли эфирда намойиш этади. Кечанинг асосий жангида Ислом Махачев Чарльз Оливейрага қарши енгил вазн тоифасида очиқ турган камар учун жанг қилади. Россияликнинг камарга эришиш имконини берувчи баҳсга қатнашиш ҳуқуқини қанчалик муносиб қўлга киритгани ҳақидаги гап-сўзлар узоқ вақтдан бери давом этиб келяпти. Шунинг баробарида Майкл Чендлер Махачевни танқид қилаётганлардан бирига айланди.

Майклнинг таъкидлашича, Махачевнинг ғалабалари кўпайгани билан унда ҳеч қандай машҳур номлар йўқ. У "Ислaмга қарши ҳеч қандай адоватим йўқ, уни кўпчилик кундан-кунга енгилмас жангчига айланиб бораётганлигини айтяпти. Лекин аслида, у ҳеч ким билан жанг қилгани йўқ. Ва бу ҳақиқат! У рейтингда 14-ўринни қайд этди, кейин эса уч ёки тўрт мартта кетма-кет мағлубиятга учраган Дэн Хукер устидан ғалаба қозонди. Одамлар менинг ғалабаларимдан бири ҳам Хукерга қарши жанг ортидан келганини гапиришмоқда. Бироқ мен у билан бошқача вақтда жанг қилганман. Дэн ўша пайтда жаҳонда енгил вазн тоифаси бўйича иккинчи ўринда турар эди. Ислaмни ёмон деб айта олмайман. Аммо унинг жуда яхши жангчилигини ҳам маъқуллай олмайман" деган фикрларни билдирган.

Бунга жавобан Ислaм Bellator собиқ чемпиони устидан кулиб, уни масхара қилди. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "UFC`да бор-йўғи иккита ғалабанг бор. Улардан бири Хукер, иккинчиси кетма кет беш маротаба мағлубиятга учраган Тони Фергюсон билан бўлган баҳсда қўлга киритилган. Жим бўлиб, навбатингни кут", - деб ёзиб қолдирган Ислам.

Махачевнинг Чендлерга қилган бу муносабати тўғри эмас. Америкалик ҳали UFC'да кўп муваффақиятга эришмаган бўлса-да, лекин унинг Bellator'даги рақиблари Ислaмникидан анча кучлироқ. Масалан, Чендлер билан реваншдан кейин ҳам енгил вазн тоифаси бўйича топ жангчилардан бири бўлиб қолган афсонавий Бенсон Хендерсон, шунингдек Майкл билан иккинчи баҳсга қадар енгилмаган Брент Примусларни айтиш мумкин. Чендлер ростакамига хавфли рақибларга қарши курашган. Тўғри, тез-тез мағлубиятга учраган, бироқ кўп ҳолларда реваншни ташкиллаштиришга ва ҳакамларнинг хатоси туфайли бой берган камарларини қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Махачев ҳақида нима дейиш мумкин? Қандай жиддий рақибларни енгди? Эҳтимол, Хукердан кейин Царукяннинг номини келтириш мумкин эди, аммо 2019 йилда ҳали Арман жуда ёш ва қисқа муддатда тайёргарлик кўриб, Исламга қарши жанг қилди. Ҳозирча, у ҳеч бир ғалабаси билан мағрурлана олмайди, лекин бу унинг Чарльз Оливейрага ютқазади дегани эмас. Шунчаки, ҳозирдан ўзини чемпионни мағлуб қилгандай юқори чўққиларга кўтаришнинг кераги йўқ. Мабодо, Чарльз камарини бой берса ҳам, уни ҳамма борича қабул қилади. Махачевда Чендлерни жойига тушириб қўйиш учун зўр имконият бор. Агар Ислaм бразилияликни енгса, уни танқид қилганлар учун ажойиб жавоб бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг