UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Муҳиддин Мамажонов, Азамат Нуфтиллаев, Жаҳонгир Нажмиддинов ва бошқа юлдузлар жанг қилган Octagon 87 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 01:39Муҳиддин Мамажоновнинг Фазлиддин Мадраҳимовга қарши жанги тўртинчи раундда жароҳат туфайли тўхтатилди 0 00:56Азамат Нуфтиллаевнинг Тошкентдаги чемпионлик жанги муддатидан аввал якунланди 0 22:56Жаҳонгир Нажмиддинов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 22:17Жасур "Тайсон" қозоғистонлик рақибини бир зарбада қулатди (ВИДЕО) 0 21:22UFC Freedom 250 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашишди. Натижалар қандай? 0 19:20ИНТЕРВЬЮ. Асилбек Алиевнинг ёши "урилганми"? У терма жамоада ўзидан кичиклар билан ўйнайдими? 0 18:29Камилла Раҳимова Эмма Радукануга қарши кортга чиқди 0 17:41Руслан Абдуллаевнинг кейинги рақиби кубалик боксчи бўлади 0 17:09"Ливерпуль” 92 миллион евролик трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:38Оқ уйдаги UFC турнири иштирокчиларига бонус учун қанча пул ажратилиши айтилди 0 15:54Уимблдон-2026 турнирининг мукофот жамғармаси рекорд даражага етди 0 15:27Муҳиддин Мамажонов ва Азамат Нуфтиллаев камар учун жанг қиладиган Octagon 87 турнири бугун ўтказилади (барча тафсилотлар) 0 14:56Сречко Катанец Жаҳон чемпионати олдидан ўзбекистонликларга мурожаат йўллади 0 14:24Ўзбекистон академик эшкак эшиш бўйича Европа чемпионини маҳаллийлаштирди 0

18 сен 15:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чимаев Адесанья ва Усманнинг камарига кўз олайтиряпти

Швециялик UFC жангчиси Хамзат Чимаев икки чемпионлик жангига ўз тахминини билдирди ва тез орада ҳар иккала камарни ўзиникини қилиб олишини айтди.

Асли чеченистонлик бўлган Чимаев якшанба тонгида UFC Fight Night 178 турнири доирасида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бўлажак жангда у ўрта ва ярим ўрта вазн чемпионлик камарлари учун муносиб номзод эканини исботлашга ҳаракат қилади. 

"Мен ҳар иккала вазндаги чемпионлик камарларини ўзимники қилиб олмоқчиман. Адесанья билан жангда қийинчиликка дуч келмайман деб ўйлайман. Мен уни партерда мағлуб этаман. У яхши зарба бера олади. Лекин мен партерда тенгсизман. Менга қолса, Пауло Коста Адесаньяни мағлубиятга учратсин. Лекин бу жангда Исраэль рақибини масофада ушлаб, лоукик зарбалари эвазига очколар бўйича ғалаба қозонса керак.

Камару Усманга келсак, у рақиби Бёрнсдан сезиларли даражада кучли. Тўғри, Бёрнс ҳам иккита жангда ғалаба қозониб, чемпионлик камари учун октагонга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди. Лекин унгача бир нечта жангда ютқазганини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Енгилмас Усман қийинчиликсиз енгади. Агар шу икки чемпионлик жангида кимдир жароҳат олса, мен октагонга чиқишга тайёрман", - деди Чимаев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
18 сен 21:59:51
Mirzaev Sanjar
Omad sen engilmassan!
   
18 сен 19:51:27
Mironsho Jabborov
Blaaaaaaaaa ogziga tepinglar shuni please. Kaaaaaattaa ish qilib qoygandak har 15 minutda kimnidir muxokama qiladimiye ozicha. ISRAEL ADESANYA va KAMARU USMAN lar qayoqdayu san qayoqdasan. Kamar sanga hali ancha issiqlik qiladi kuyib qolasan.
   
18 сен 18:54:39
CHELSEA2211
Özingdan yulduz yasavoldinga...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг