17 сен 10:49
Янгиликлар
Чимаев меҳмонхонада рақиби билан учрашиб қолди
У кеча Лас-Вегас шаҳридаги меҳмонхонада бўлажак рақиби Жеральд Миршерт билан учрашиб қолди.
"Ҳа, биз у билан меҳмонхонада кўришиб қолдик. Мен унга матбуотда жуда кўп гапириб юборяпсан, бу ҳурматсизик дедим. У эса "Ҳа, худди шундай" деб жавоб берди. Мен эса "Эй, жўжа, юзингни бежаб қўяман" дея сўзимда давом этдим. Бу сафар у ҳеч нарса демай кетди. Мен барча жангларимни муддатидан аввал якунлаб келяпман. Жеральд билан ҳам худди шундай бўлади. Мен грепплинг, кураш, зарба, ҳамма-ҳаммасида ундан устунман. У менинг жиу-житсум ҳақида гапирибди. Лекин 8 та жангимнинг барчаси муддатидан олдин тугаган. Наҳотки, бу оддий ҳақиқатни тан олмаса? У мени қандай тўхтата олади? Нимасига ишоняпти? Ким ўзи у? Мен унинг башарасини бежаб қўяман", - деди Чимаев.
Фикрлар
Hali ufcni nimaligini anglab ulgurmading Gapirgan gapingni ozinga qaytarish kk kim ozi u? Nimasiga ishonyapti? Agar xudo korsatmasin Xabibniyam rekordini yangilagan taqdiringda ham fikrim ozgarmaydi karoche yoqmading.