UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0

22 сен 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чимаевнинг мураббийи Хабибнинг танқидига чиройли "ответ" қилди

Швециялик жангчи Хамзат Чимаевнинг мураббийи Реза Мадади енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовга жамоани танқид қилгани учун жавоб қайтарди.

"Ҳурматли Хабиб, мусулмон биродарим! Аввало шуни айтмоқчиманки, сизни спортчи сифатида ва севимли спортимиздаги барча ютуқларингиз учун жуда ҳурмат қиламан. Барча интервью ва чиқишларда динимизни, эътиқодимизни, Аллоҳни эслашингиздан жуда фахрланаман. Лекин Хамзатнинг атрофида мусулмонлардан иборат жамоа йўқлиги ва гўё шу сабаб унинг вазн қила олмаганига изоҳ бермоқчиман.

Бу ерда сизнинг фикрингизга қўшилмайман. Биринчи кундан бошлаб Хамзатнинг олдида нафақат мен каби мусулмон дўстлари, жамоадошлари, балки бошқа дин ва жамият вакиллари ҳам бор эди. Улар бошиданоқ у билан бирга бўлган, унга меҳр кўрсатган, қайғу ва қувончини бирга баҳам кўрган. Улар Хамзатни ҳозирги даражага етиши учун кўп нарса қилган.

Мусулмон бўлиш мукаммал ва бенуқсон бўлиш дегани эмас. Менга ишонинг, ҳаётимда кўп хато қилдим, сиз ҳам. Шунинг учун мусулмонлардан иборат жамоа бўлиш сизни комил инсон қилади деган фикрга қўшилмайман. Қайси эътиқод ёки дин бўлишидан қатъий назар, яхши ва оғир дамларда сизга ғамхўрлик қиладиган жамоага эга бўлиш муҳимроқ. Бундай жамоа Хамзатда бор.

Хамзат вазн қила олмаганига бир қанча сабаблар бор ва улар жамоанинг ичида қолади. У ҳали ёш ва хатоларидан сабоқ олади. Агар сиздек катта номга эга чемпион шу каби хатолардан сабоқ олган бўлса, Хамзат ҳам бунга бардош беришига шубҳам йўқ", — деб ёзади Мадади ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Хамзат Чимаевнинг расмий тарози маросимидаги чиқишини танқид остига олганди.

Швециялик аралаш яккакураш устаси UFC 279 турнирининг расмий тарозидан ўтиш маросимида белгиланган вазн меъёрини бажара олмагани етмагандек, саҳнадан туриб мухлисларга турли номақбул ҳаракатларни қилган эди. 

"Агар сен мусулмон бўлсанг, атрофингга иймон ва диёнатли кишиларни жамлашинг керак. Зеро, айнан улар сени нима мумкин ва нима мумкин эмаслигини айтиб, тўғри йўлга бошлайди. Мен Хамзат Чимаевнинг расмий тарози маросимидаги чиқишини кўрдим. Афсуски, унинг жамоасида мусулмон кишиси йўқ. Бу эса жуда ёмон ва хунук ҳолат. Яратганни таниган инсон йўқлигидан шундай кўнгилсиз ҳолатлар юзага келади", - деганди Нурмагомедов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг