UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

07 мар 10:07
Янгиликлар

Бошқалар

Чирчиқ Ўзбек жанг санъати бўйича мамлакат чемпионатига мезбонлик қилмоқда + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида миллий спорт туримиз саналган Ўзбек жанг санъати бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан атлетлар иштирок этмоқда. Мусобақа регламентига кўра, барча ёш тоифасида "Шахсий  комплекс машқи", "Шахсий Темурийлар жанг усули" йўналишларида 500 нафарга яқин спортчилар ўзаро куч синашишмоқда. 

Кеча Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Юқори савияда ўтган тадбирда Спорт вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов, Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси Пўлат Усмонов иштирок этди.  

Мусобақа 8 мартга қадар давом этади ва спортчилар ўз вазн тоифаларида "Жамоавий комплекс машқ", "Жамоавий кўргазмали чиқиш" ҳамда "Ассалом тонг" сингари йўналишлар бўйича куч синашишади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг