UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

13 сен 16:44
Янгиликлар

Тадбирлар

Чирчиқда фестивал ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан “Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида маънавийғмаърифий ва спорт тарғиботи фестивали бўлиб ўтди.

Ёшлар ўртасида ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотининг асосий фаолият турларидан бўлган автомототранспорт ҳайдовчилари тайёрлаш борасидаги ишларни тарғиб этиш, мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини ошириш каби эзгу-мақадларни кўзлаган мазкур фестивал дастлаб, Чирчиқ шаҳри кўчалари бўйлаб Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши тасарруфидаги ташкилотларнинг ўқув автомобиллари карвонининг ҳаракатланиши билан бошланди. 

Шундан сўнг, беш километр масофага югуриш марофони ташкил этилди. Марафонда умумий ўрта таълим мактаби, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, Чирчиқ давлат педагогика институтининг спорт ва чақириққача ҳарбий таълим факультети, жисмоний маданият кафедараси, факултетлараро жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчилари ва талабалари, Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билиб юрти курсантлари ҳамда маҳаллаларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар иштирок этишди. 

Маррага биринчилардан бўлиб етиб келган иштирокчилар “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгашининг спорт мажмуасида муносиб тақдирланди. Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билиб юрти курсантлари томонидан ҳарбий оркестрлар садоси остида саф юришлари ва қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари, кинологларнинг хизмат итлари билан амалга оширган турли усулдаги машқларни бажариши фестивалга ўзгача кўтарингкилик бағишлади. 

Шунингдек, фестивал иштирокчилари ёзги биатлон бўйича вилоят биринчилиги беллашувларига ҳам гувоҳ бўлишди. Куннинг иккинчи ярмида эса Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройида спортнинг картинг, мотокросс, авиа ва ракета модел каби техник ва амалий турларидан кўргазмалар, таниқли шоир ва ёзувчилар иштирокида “Сиз севган қахрамонлар” мавзусида учрашувлар бўлиб ўтди. 

Бундан ташқари, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассислар, умумтаълим мактабларининг ёшларни чақириққача тайёрлаш бўйича ўқитувчиларига методик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган “Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси” китобининг тақдимоти ўтказилди. 

Фестивал доирасида Чирчиқ давлат педагогика институти ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳам имзоланди.       

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг