UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17ЖЧ-2025: Саят Ильясов фаластинлик рақибини муддатидан олдин мағлуб этди 0 20:38Ўзбек боксчилари учун IBA Жаҳон чемпионатидаги юриш бошланди: илк жангда осон ғалаба 0 19:16"Сенда бошқа ташкилотлардан устун бўлган нима бор?". Теренс Кроуфорд WBC раҳбарига кескин мурожаат қилди 0 18:53Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда 0 18:30"UFC’да кўзга қўлни тиқиб олганлик учун жавобгарлик бўлиши керак, ҳатто Дана Уайтда ҳам" - Сехудо 0 18:09Ҳумоюн Тўхтамуродов Германияда жанг қилади, рақиб ҳозиргача 25 марта мағлубият аламини тотиб кўрган 0 17:45Петр Ян — Мераб билан жанг олдидан: "Ҳаммаси менга қарши, босим жуда катта" 0 17:24Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор 0 17:00Александра Бармичева Буюк Британиядаги турнирда ярим финалга чиқди 0 16:39WBC президенти Теренс Кроуфорддан камар олиб қўйилганига изоҳ берди 0 16:15Шоҳруҳ Давлатов Валенсия марафонида иштирок этади 0 15:54Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА 0 15:33Мераб Двалишвили 2025 йилнинг энг яхши ММА жангчиси бўлди 0 15:12Россия терма жамоаси жаҳон чемпионатида учта "олтин"га умид қилмоқда 0 14:51Алжемейн Стерлинг Двалишвили — Ян реванши учун тахмин билдирди 0

23 апр 12:04
Янгиликлар

Оғир атлетика

Чирчиқда оғир атлетика бўйича кучлилар аниқланди + ФОТО

19-22 апрель кунлари Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 182 нафар ўғил-қизлардан иборат спортчилар 10 тадан вазн тоифасида куч синашишди.

ЎзДЖТСУ манежида ўрнатилган супачада тўрт кун давом этган муросасиз беллашувларда даст ва силтаб кўтариш бўйича қуйидаги оғир атлеткачилар ўз вазн тоифаларига кўра, кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишди.

Қизлар

45 кг. 1. Маҳфуза Умаралиева (Андижон, 52+64 кг) -116 кг. 2. Нилуфар Носиржонова (Наманган, 51+60 кг) -111 кг. 3. Нозима Бахтиёрова (Хоразм, 48+60 кг) – 108 кг.

49 кг. 1. Динара Розиқова (Наманган, 57+73 кг)-130 кг, 2. Дилнура Каримова (Харазм, 55+67 кг) – 122 кг, 3. Гулсора Насриддинова (Андижон, 46+58 кг)- 104 кг.

55 кг. 1. Азиза Исоқжонова (Сирдарё, 62+78) – 140 кг, 2. Феруза Мамасолиева (Андижон, 59+74 кг) – 133 кг. 3. Гулсевар Нарзуллоева (Бухоро, 51+55кг) – 106 кг.

59 кг. 1.  Умида Қирғизбоева (Тошкент в. 72+87 кг) – 159 кг, 2. Ҳулкар Олимова  (Навоий, 70+82 кг) – 152 кг, 3. Чарос Сапоева (Хоразм, 66+78 кг) – 144 кг.

64 кг. 1. Мадинабону Жўраева (Фарғона, 75+100 кг) – 175 кг, 2. Елена Велидова (Тошкент в. 77+95 кг) – 172 кг, 3. Шаҳризода Саъдуллаева (Навоий, 70+90 кг) – 160 кг.

71 кг. 1. Барчиной Салаева (Харазм, 77+93 кг) – 170 кг, 2. Мақсуда Собирова (Наманган, 50+60 кг) – 110 кг.

76 кг. 1. Машхура Салаева (Хоразм, 65+83 кг) – 148 кг, 2. Дурдона Муфтафакулова (Қашқадарё, 66+80 кг.) – 146 кг, 3. Озода Юсупбаева (Хоразм. 55+70 кг) – 125 кг.

81 кг. 1. Мадонна Каримова (Бухоро, 75+95 кг) – 170 кг, 2. Муштарий Отахонова (Наманган, 65+75 кг) – 140 кг, 3. Шахризода Турғунбоева (Тошкент в. 65+70 кг) – 135 кг.

87 кг. 1. Сарвара Усмонова (Самарқанд, 68+85 кг) – 153 кг.

+87 кг. 1. Севинч Норқобилова (Навоий, 70+98 кг) – 168 кг, 2. Маржона Норбоева (Сурхондарё, 65+80 кг.) – 145 кг.

Ўғил болалар

 55 кг. 1. Оғабек Нафасов (Самарқанд, 92+105 кг) – 197 кг. 2. Журъат Юсуфбоев (Хоразм, 89+107 кг) -  196 кг, 3. Асрор Хофизхонов (Наманган, 88+100 кг) – 188 кг.

61кг. 1. Ислом Ҳожиакбаров (Сирдарё, 102+130 кг) – 232 кг, 2. Асадбек Бекназаров (Қорақалпоғистон, 100+125 кг) – 225 кг, 3. Жаҳонгир Одилов (Қашқадарё, 101+115 кг) – 216 кг.

67 кг. 1. Хусинбой Матрасулов (Тошкент ш. 125+145 кг) – 270 кг, 2. Қобилжон Алиев (Наманган, 119+140 кг) – 259 кг, 3. Санъат Абдурахмонов (Самарқанд, 117+137 кг) – 254 кг.

73 кг. 1. Мурод Нематов (Қашқадарё, 124+148 кг) – 272 кг, 2. Санжар Муҳаммаджонов (Наманган, 124+147 кг) – 271 кг, 3. Самиржон Самехов (Самарқанд, 111+159 кг) – 270 кг.

81 кг. 1. Оғабек Тўхтаев (Самарқанд, 136+170 кг) – 306 кг, 2. Камронбек Олимжонов (Андижон, 134+162 кг) – 296 кг, 3. Султонбек Зокиржонов (Сирдарё, 125+165) – 293 кг.

89 кг. 1. Фазлиддин Тўрабоев (Тошкент в. 145+167 кг) – 312 кг, 2. Миржаҳон Юсупов (Навоий, 135+163 кг) – 302 кг, 3. Хуршид Абдурашидов (Фарғона, 135+163 кг) – 298 кг.

96 кг. 1. Шахзод Мўйдинжонов (Жиззах, 130+163 кг) – 293 кг, 2. Аброр Маъруфбеков (Наманган, 134+158 кг) – 292 кг, 3. Асрор Усмоналиев (Тошкент в. 116+140 кг) – 256 кг.

102 кг. 1. Дониёр Хамидов (Самарқанд, 141+169 кг) – 310 кг, 2. Руслан Ирисбоев (Тошкент в. 136+166 кг) – 302 кг, 3. Фаридшох Раҳмонов (Самарқанд, 121+148 кг) – 269 кг.

109 кг. 1. Эрназар Жанназаров (Қорақалпоғистон, 131+163 кг) – 294 кг, 2. Шаҳриддин Абдуназаров (Қашқадарё. 135+158 кг) – 293 кг, 3. Жуманиёз Авезов (Хоразм, 130+160 кг) – 290 кг.

+ 109 кг. 1. Амир Абдуллаев (Тошкент в. 160+190 кг) – 350 кг, 2. Бобур Султонназаров (Хоразм, 136 +169 кг) – 305 кг, 3. Тимушин Шимбергенов (Қорақалпоғистон, 125+170 кг) – 295 кг.   

Якуний натижаларга кўра медаллар жамғариш бўйича қизлар ўртасида умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Наманган вилояти жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни Хоразм вилояти жамоаси эгаллаган бўлишса. Учинчи ўрин навоийлик спортчи-қизларга насиб этди.

Ўғил болалар ўртасидаги медаллар жамғаришда эса умумжамоа ҳисобида самарқандлик спортчилар биринчи бўлишди. Иккинчи ўринни наманганлик ёшлар банд этишган бўлса, учинчи ўринга қорақалпоғистонлик атлетлар лойиқ кўрилди.

Шунингдек, мусобақанинг “Энг яхши спортчиси” номинациясида 67 кг. вазн тоифасида иштирок этиб, икки уриниш натижасида 270 кг. оғирликни бўйсундирган Хусинбой Матрасулов ғолиб деб топилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг