UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

15 окт 13:18
Янгиликлар

Оғир атлетика

Чирчиқда Ўзбекистон чемпионати қизғин давом этмоқда

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига қарашли оғир атлетика залида ушбу спорт тури бўйича мамлакат чемпионати қизғин давом этмоқда.

Айни пайтгача ўтказилган беллашувлар давомида кутилганидек, терма жамоамизнинг етакчи спортчилари ўзларига билдирилган ишончни оқлашмоқда. Мусобақада Нигора Сувонова, Кумушхон Файзуллаева, Адҳамжон Эргашев каби етакчиларимиз қатори Зуҳра Отажонова, Жамила Панфилова, Ҳабибуллоҳ Амруллоев каби ёшларимиз ўз вазнларида ғалабани қўлга киритишди.

Чемпионатда қизиқарли кечган курашлардан бири -81 кг вазн тоифасида кузатилди. Унда Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси Достон Ёқубов ҳамда Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси совриндори Муҳаммадқодир Тоштемиров ғолиблик учун кураш олиб боришди. Муросасиз кечган рақобатда Тоштемиров тажрибали рақибини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг