UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0

05 дек 18:16
Янгиликлар

Шахмат

Чироқчида “Ҳоким Кубоги” мусобақаси ўтказилди + ФОТО

Чироқчи туманидаги болалар-ўсмирлар мактабида шахмат бўйича 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида “Ҳоким Кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, айниқса, ёшлар орасида, маҳалла, олис қишлоқ-овулларда истиқомат қилаётган аҳоли орасида спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини янада шакллантириш, истеъдодли спортчи-ёшларни эрта аниқлаш  мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қашқадарё вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида ҳам спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда. 

Хусусан, вилоятнинг Чироқчи туманида ҳам мазкур жараёнларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Чироқчи туманидаги болалар-ўсмирлар мактабида шахмат бўйича 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида “Ҳоким кубоги” беллашувлари бўлиб ўтди. 

Чироқчи туман ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман халқ таълими бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилган ушбу беллашувларда 100 нафардан ортиқ ҳаваскор шахматчилар иштирок этишди. 

Мусабақанинг якуний натижаларига кўра хотин-қизлар ўртасида Холида Номозова барча рақибларини енгиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Эркаклар ўртасида эса Даврон Шариповга тенг келадигани топилмади ва ғолибликни тантана қилди. 

Мусобақа якунига етгач тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида иштирок этган Чироқчи туман ҳокими Хуррам Жўраев ғолиб ва совриндорларга кубок, медаль, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди. 

Айтиж жоиз, бугун ва эртага туманда яна белгиланган дастурга мувофиқ, спортнинг улоқ-кўпкари ҳамда белбоғли кураш турлари бўйича ҳам “Ҳоким кубоги” мусобақалари ўтказилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг