UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

07 май 19:13
Янгиликлар

Тадбирлар

Чироқчида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари эъзозланди ФОТО

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотлари, ёшлар томонидан бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз учун кўксини қалқон қилиб, фашизмга қарши мардонавор жанг қилган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронторти меҳнат фахрийлари, нуроний ота-оналарнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр-мурувват кўрсатилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Чироқчи туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими мутасаддилари, 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари, спортчи-ўқувчилар, ёш чемпионлар туманда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари - 98 ёшли Жўра бобо Ёдгоров, 100 ёшли Эшмирза бобо Очилов, 98 ёшли Абдихолиқ Боймиров ҳамда 98 ёшли Эргаш бобо Бекназаровларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатишди, совға-саломлар билан дилларини хушнуд этишди. 

Ўз навбатида уруш иштирокчилари ҳам кекса авлод вакилларини эъзозлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканлиги ва бундай хайрли эзгу-амаллар ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, Юртга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида вояга етказишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди. 

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг