UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

16 окт 11:56
Янгиликлар

Бокс/ММА, Кураш, Таэквондо, Осиё ўйинлари

ЧОПСТТМ собиқ ўқувчиларидан Осиё ўйинларида 14 та медаль!

Спорт-таълим масканига илк қадам қўйган ҳар бир бола борки яхши ўқувчи ва моҳир спортчи бўлишни дилига тугади.

Замонавий ва муҳташам ўқув ва спорт мажмуаларига эга бўлган Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўзлари танлаган йўналишлар бўйича таҳсил олаётган ўғил-қизлар ҳам маррани баланд олиб, машғулотларга зўр беришган. 

Шу боис, марказнинг спортчи-ўқувчилари ҳамиша мамлакат терма жамоаларига жалб этилиш ва медаллар жамғариш бўйича етакчилар қаторида. Равшан Ғофуров раҳбарлик қилаётган ушбу спорт масканида таҳсил олиб, катта спортга йўл олган собиқ атлетларнинг кўпчилиги эса ҳали ҳамон жаҳон спорт майдонларида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишда давом этмоқда.

Яқинда Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган Осиё ўйинларида ушбу марказда тажрибали ўқитувчи-мураббийлар қўл остида таҳсил олиб, илк маҳорат-сабоқларига эга бўлган ва чинакамига спортчига айланиб, "учирма" бўлган 14 нафар атлет муваффақиятли иштирок этиб, медалларни қўлга киритишгани фикримизга исбот бўла олади.

Демак, марказнинг қуйдаги 14 нафар собиқ битурувчиларидан Осиё ўйинларида кучли учликдан жой олган спортчилар ва уларнинг Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги илк устозлари билан танишамиз.

1. Баҳодир Жалолов боксдан олтин (мураббий Фаррух Қиличев). 

2. Нурислом Тўхтасин ўғли эшкак эшишдан олтин (мураббийи Абдирашид Мўсаев). 

3. Шоҳмурод Холмуродов эшкак эшишдан олтин (мураббийи Марат Атавлиев). 

4. Артём Штурбабин курашдан олтин (мураббийи Искандар Расулов). 

5. Шаҳриёр Маҳкамов эшкак эшишдан кумуш (мураббийи Акбар Хамиджонов). 

6. Владлен Денисов эшкак эшишдан кумуш (мураббийи Марат Атавлиев). 

7. Муҳаммадқодир Тоштемиров оғир атлетикадан кумуш (мураббийи Жўрабек Зоиров). 

8. Феруза Содиқова таэквондо WTдан кумуш (мураббийи Пахлавон Собиров). 

9. Чарос Қаюмова таэквондо WT дан бронза (мураббийи Паҳлавон Собиров). 

10. Шоҳсанам Шерзодова эшкак эшишдан бронза (мураббийи Рустам Мирзадияров). 

11. Светлана Осипова таэквондо WT дан бронза (мураббийи Паҳлавон Собиров). 

12. Нилуфар Зокирова эшкак эшишдан бронза (мураббийи Рустам Мирзадияров). 

13. Екатерина Шубина эшкак эшишдан бронза (мураббийи Рашид Мусаев). 

14. Юлиб Борзова эшкак эшишдан бронза (мураббийи Рашид Мусаев).

Шунингдек, айни пайтда марказда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг жорий йилнинг шу пайтига қадар жаҳон, Осиё ва мамлакат чемпионатлари, турли халқаро турнир ва мусобақаларда 550 дан ортиқ олтин, кумуш, бронза медалларини қўлга киритганини ҳам таҳсинга лойиқ, дейиш мумкин.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг