UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

25 ноя 15:09
Янгиликлар

Гимнастика

Чусовитина Котбуцдаги Жаҳон кубогида иштирок этди

Германиянинг Котбуц шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада афсонавий спортчимиз, еттита Олимпиадада иштирок этган ягона атлет Оксана Чусовитина ҳам ўз маҳоратини намойиш этди. Ҳамюртимиз финал босқичида 14,279 балл билан бешинчи ўринни эгаллади. 

Қизиғи шундаки, у саралаш баҳсларида 14,416 балл билан учинчи бўлганди. Бронза медалига эга чиққан Дипа эса бор йўғи олтинчи поғонадан жой олганди. Бешинчи натижа ҳам 43 ёшли Оксана Чусовитина учун ёмон натижа эмас.  

Эътиборлиси, тўртинчи поғонадан жой олган мексикалик Алекса Морено 14,279 ҳам Чусовитина билан бир хилда балл тўплади. Оксана яқинда Қатарда ўтган жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни банд этган эди. 

Бразилиялик Ребека Андраде 14,728 балл билан олтин медал соҳибасига айланди. Кумуш ва бронза медаллар мос равишда АҚШ вакиласи Жейд Карей (14,516) ҳамда ҳиндистонлик Дипа Кармакар (14,316)га насиб этди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг