UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0

09 дек 11:38
Янгиликлар

Дзюдо

Циндао “Мастерс” турнири стартига 3 кун қолди!

Жорий 2019 йил ҳисобидан Халқаро дзюдо федерацияси тақвим режасидан ўрин олган энг сўнгги нуфузли мусобақа бошланишига ҳам уч кун вақт қолди.

12-14 декабрь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтказиладиган “Мастерс” сериясига кирувчи ушбу турнирда 5 та қитъанинг 68 мамлакатидан жами 454 (236 эркак ва 218 аёл) нафар дзюдочи мусобақа медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун баҳсларга киришишади. 11 декабрь куни турнирга қуръа ташлаш ҳамда иштирокчиларни тарозидан ўтказиш маросимлари бўлиб ўтади. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, йилнинг сўнгги нуфузли мусобақаси ғолиблари 1800 рейтинг очкосини ўз ҳисобларига ёзиб қўйишади. Бу Жаҳон чемпионатидан кейинги энг катта мусобақа ҳисобланади. Таққослаш учун, шу йил Японияда ўтган жаҳон чемпионати ғолиблари 2000 рейтинг очкосини қўлга киритишган эди. 

Сўнгги маълумотга таянадиган бўлсак, “Мастерс” турнирида энг кўп иштирокчи Европадан бўлиб, Қўҳна қитъанинг 35 давлатидан жами 265 нафар дзюдочи Хитойга келади. Осиёнинг 13 мамлакатидан 124 спортчи мусобақада қатнашиш истагини билдирган. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар дзюдочиси ҳам бор.   

Ўринлар учун кафолатланган рейтинг очколар:

Чемпион – 1800 балл

2-ўрин – 1260 

3-ўрин – 900 

5-ўрин – 648 

7-ўрин – 468   

Иштирок учун – 200

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг