UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

21 сен 07:44
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Cув полоси. Наманганда Ўзбекистон чемпионати бошланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Наманган шаҳрида сув полоси бўйича мамлакат чемпионати баҳсларига старт берилди.

Қарийиб бир ҳафта давом этадиган мазкур мусобақада 8 та эркаклар ва 6 та аёллар жамоалари совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Агарда аёллар жамоалари бир гуруҳда ўзаро куч синашсалар, эркаклар ўртасидаги мусобақалар 2 та гуруҳда олиб борилади.

Мамлакат чемпионати баҳслари аёллар ўртасидаги учрашувлар билан бошланди. Дастлаб сузиш ҳавзасига Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари тушдилар. Пойтахтлик ватерполчиларнинг тўлиқ устунлигида ўтган ўйин йирик 29:1 ҳисобида Тошкент шаҳри жамоасининг ғалабаси билан якун топди.

Наманган шаҳри ва Наманган вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоалари ўртасидаги бахсда ҳам сезиларли устунликка эга бўлган Наманган шаҳри жамоасининг 22:1 ҳисобида қўли баланд келди.

Наманган вилоят ҳамда Республика сузиш федерацияси терма жамоалари ўртасидаги бахс эса 16:0 ҳисобида мезбонларнинг фойдасига ҳал бўлди.

Аёллар ўртасидаги биринчи тур ўйинлари якунига етгач, Ўзбекистон чемпионатининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ҳақиқий байрамона руҳда ташкил этилган очилиш тантаналарида сўзга чиққанлар мамлакатимизда спортга, хусусан сув полосига Давлатимиз ва хукуматимиз томонидан қаратилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар ҳақида атрофлича тўхталиб, барча иштирокчи жамоаларга бўлажак беллашувларда омад ва зафарлар тилашди.

Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросимида Халқаро ва Европа сузиш федерацияларининг сув полоси бўйича техник қўмиталари аъзоси, Россия сузиш федерациясининг биринчи вице-президенти, Олимпия ўйинлари ғолиби Евгений Шаронов фахрли меҳмон сифатида иштирок этиб, барча жамоаларни мусобақаларни бошланиши билан қутлади.

Куннинг иккинчи ярмида эркаклар жамоалари ўртасида дастлабки тур ўйинлари ўтказилди. 

Дастлаб, “А” гуруҳи вакиллари Наманган вилояти ҳамда Республика сузиш федерацияси жамоалари ўзаро куч синашдилар. Ушбу учрашувда мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 16 та гол киритишди ва гуруҳ пешқадами бўлиб олдилар. 

Ушбу гуруҳда бўлиб ўтган иккинчи учрашувда Республика олий спорт маҳорати мактаби жамоаси Фарғона шаҳри жамоани 10:0 ҳисобида мағлуб этди.

“В” гуруҳида ўтказилган учрашувлар “А” гуруҳида бўлиб ўтган ўйинларга қараганда голларга бой бўлди. Агарда дастлабки икки учрашувда дарвозаларга жами 26 та тўп киритилган бўлса, “В” гуруҳидаги бахсларда 40 та гол дарвоза тўридан жой эгаллади.

Хусусан, Тошкент шаҳри ва Наманган вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоалари баҳси 16:7 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди. Наманганнинг “Ёшлик” ва Наманган шаҳри жамоалари қарама-қаршилигида эса Наманган шаҳри жамоасининг 16:1 ҳисобида қўллари баланд келди.

Биринчи тур ўйинлари якунига етгач, шу ернинг ўзида матбуот анжумани  ташкил этилди. Унда Ўзбекистон сузиш федерацияси раҳбарияти ва мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Евгений Шаронов журналистларнинг қизиқтирган барча саволларига атрофлича жамоа бердилар.

Шундан сўнг, россиялик меҳмон мамлакатимиз спортчи ва мураббийларига маҳорат сабоқларини ўтади. 

Шу тариқа, сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги дастурдан ўрин олган барча мусобақа ва тадбирлар якунига етди. Эслатиб ўтамиз, мамлакат чемпионати бахслари 25 сентябрга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг