24 окт 13:54
Янгиликлар
Сув спорти турлари
Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади
1–6 ноябрь кунлари Сенегал пойтахти Дакарда 2026-йилги ёзги ёшлар Олимпия ўйинлари доирасида сузиш бўйича баҳслар ўтказилади.
Унда Ўзбекистон терма жамоасидан икки спортчи иштирок этади.
Мамлакатимиз шарафини Паризод Абдукаримова ва Муҳаммадисмоил Раҳмонов ҳимоя қилади.
Паризод Абдукаримова 50 метрга эркин усул, 50 метр чалқанча ва 100 метр чалқанча сузиш йўналишларида старт олади.
Муҳаммадисмоил Раҳмонов эса 50, 100 ва 200 метрга брасс усулида сузиш баҳсларида қатнашади.

Ҳавола :
Манба : aquatics.uz
Фикрлар